“Барселона” клуби вице-президенти Жорди Местре бразилиялик ҳужумчи Неймарни сотиш нияти йўқлиги ҳақида айтиб ўтди.
"Биз Неймардан қониқиш ҳосил қилаётганимизни, уни сотиш ниятимиз йўқ эканлигини бир неча маротаба айтдик. Биз ҳаттоки уни сотиш ҳақида ўйламаяпмиз ҳам. Неймар Месси билан бирга ўйнашни, “Барселона” билан совринларни қўлга кириш учун бир қатор ўзи учун қулай бўлган таклифларни рад этиб, жамоамизга келган. Неймар ушбу мавсумда ажойиб ўйин намойиш этмоқда. “Барселона”нинг кетма-кет муваффақиятсиз ўйинлари сабабли, унинг кетиши ҳақида миш-мишлар тарқалди", - деди Местре Sky Sports билан суҳбатлашган чоғида.
Бир қатор манбааларнинг айтишига қараганда, 24 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед", ПСЖ ва "Реал" клублари харидор бўлмоқда. Агар уни сотиб олмоқчи бўлган клуб “Барселона”га 190 миллион евро бўлиб беришига тўғри келади.