Кириш Регистрация

Россия кубоги. Хави Гарсиянинг голлари «Зенит»ни финалга олиб чиқди

Баҳо:
+ | -

Россия Кубоги ярим финал баҳсида «Амкар» ҳамда «Зенит» ўзаро баҳс олиб борди.

«Амкар» жамоаси аъзоси Брайн Идову учрашувнинг 20-дақиқасида “Зенит” жамоаси дарвозасини ишғол этиб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, учрашувнинг 41-дақиқасида Халк томонидан ошириб берилган тўпни Хави Гарсия мезбонлар дарвозаси томон аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, учрашувнинг асосий вақтида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Ғолибни аниқлаш учун қўшимча таймлар ҳам ёрдам бермади ва жамоалар пенальтилар сериясида ўз омадларини излашди.

Қизиқарли жиҳати шундаки, пенальтилар сериясида ҳам Хави Гарсия “Зенит”нинг ҳал қилувчи голига муаллифлик қилиб, жамоасини финал сари етаклади.

Россия Кубоги финал учрашуви 2 май куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.

Россия Кубоги ½ финал.

”Амкар” – “Зенит” 1:1 (3:4)

Голлар: Идову, 20 (1:0); Гарсия, 41 (1:1).

Огоҳлантиришлар: Белоруков, 63; Селихов, 87; Занев, 102; Огуде, 111 – Кокорин, 32; Юсупов, 59; Гарай, 73; Дзюба, 120.
Пенальтилар серияси - 4:5.

Манба: offside.uz
Киритилди: 22:30, 20.04.2016.
Ўқилди: 3871 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.