"Интер" бош мураббийи Роберто Манчинининг фикрича, жамоа ҳужумчиси Стеван Йоветич янги мавсумда голларни қалаштириб ташлайди.
"Ўйлашимча, бизнинг муаммоларимз шундаки, биз жуда кам гол урганимиз. Бу футбол, бунақаси бўлиб туради. Буни тўғирлаш керак.
Янги мавсумда Йоветич бошқа топ-ҳужумчилар каби кўп гол уради, деб ўйлайман. Месси ва Роналдудан бошқа Йоветичдан кўп гол урадиганни кўрмаяпман. Бу мавсумда унга жароҳат ва мослушув ҳалақит берди", - дейди Манчини.
Черногориялик 26 ёшли Йоветич, ушбу мавсумда 22 учрашувда 4та гол урди.