Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске миллий жамоага “Атлетико” ҳужумчиси Фернандо Торрес чақирилиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
- Ҳеч қайси футболчи учун терма жамоа эшиклари ёпиқ эмас. Биз миллий терма жамоага энг яхшиларни чақиришни истаймиз.
Торрес ҳам Испания терма жамоасига чақирилиши мумкин. Агар кимдир терма жамоага ёрдам бера оладиган даражада бўлса, унинг учун эшикларимиз очиқ, - дейди Испания терма жамоаси устози.