Кеча "World series of boxing" доирасида чорак финал баҳсларига старт берилди. Турнирда илк марта иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси Россия бокс жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ульяновск шаҳрида ўтказилаётган чорак финалнинг дастлабки кунида 5та вазн тоифасида жанглар ўтказилди. Эътиборли томони, уч нафар боксчимиз ўз рақибни мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Дастлаб 49 кг. вазнда рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўсматов рақиб боксчиси Батор Сагалуевни катта устунлик билан мағлуб этди — 3:0 (50:45, 50:44, 50:45).
56 кг. вазнда эса Муроджон Аҳмадалиев Абдулҳаким Батировдан устун келди — 3:0 (49:46, 49:46, 49:46). 64 кг. вазнда ҳамюртимиз Анвар Туропов Авак Узлянга имконият қолдирмади — 3:0 (50:45, 49:46, 50:45).
Кейинги иккита вазнда эса россиялик боксчиларнинг қўли баланд келди. Бектемир Мелиқўзиев (75 кг.) Александр Агафоновга имкониятни бой берди — 0:3 (50:45, 50:45, 50:45). 91 кг.гача бўлган вазнда Рустам Тўлаганов ва Илья Квасников ўртасидаги кечган муросасиз жангда ҳакамлар мезбон боксчисига ғалабани тақдим этишди - 1:2 (47:47, 47:47, 46:48).
Russian Boxing Team — Uzbek Tigers
49 кг. Батор Сагалуев - Ҳасанбой Дўсматов — 0:3 (45:50, 44:50, 45:50).
56 кг. Абдулҳаким Батиров - Муроджон Аҳмадалиев — 0:3 (46:49, 46:49, 46:49).
64 кг. Авак Узлян - Анвар Туропов — 0:3 (45:50, 46:49, 45:50).
75 кг. Александр Агафонов - Бектемир Мелиқўзиев — 3:0 (45:50, 45:50, 45:50).
91 кг. Илья Квасников - Рустам Тўлаганов - 2:1 (47:47, 47:47, 48:46).
Бугун яна 6та вазнда жанглар бўлиб ўтади.
Russian Boxing Team — Uzbek Tigers
52 кг. Вячеслав Ташкараков - Шаҳобиддин Зоиров
60 кг. Жамал Бадрутдинов - Элнур Абдураимов
69 кг. Альберт Карибиан - Шаҳрам Гиясов
81 кг. Имам Хатаев - Шуҳрат Абдуллаев
91+ кг. Андрей Афонин - Мирзоҳиджон Абдуллаев
52 кг. Овик Оганнисян - Аброржон Қодиров