Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ёшлар лигаси. “Андижон" “Сўғдиёна” йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг навбатдаги турида “Андижон” ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилди.

Кетма-кет икки учрашувда муваффақият қозонган ёшларимиз бу сафар ҳам ўз ҳисобига муҳим уч очкони ёздириб қўйишга эришди. Виталий Легай бошқарувидаги “Андижон” ёшлар жамоаси ушбу йирик ғалабадан сўнг турнир жадвалида сезиларли даражада юқорилади. Учрашув асосан жамоамизнинг устунлиги остида ўтди. Буни ўйинда қайд этилган ҳисоб ҳам айтиб турибди десак муболаға бўлмайди. Гарчи биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлсада, таймнинг иккинчи қисмида футболчиларимизнинг иштахаси очилиб кетди. Аниқроғи, ҳаммаси 58-дақиқадан бошланди. Иқтидорли ҳужумчи Алишер Абдувоҳидов бутун ўйин давомида рақибларини саросимида ушлаб туриш билан бирга , ҳисобни энг аввало ўзи очиб берди. Шунингдек Абдувоҳидов ўйин давомида битта голга ассисентлик вазифасини ҳам ўтиб берди. Жарохатдан фориғ бўлиб, энди-энди спорт формасини тиклаб бораётган Солоҳиддин Солоҳиддинов ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Шунингдек асосий таркибдан ёрдам сифатида берилган Иброҳим Раҳимов иккинчи бўлимда майдонга тушиб, ўйинда туб бурилиш ясалишига сезиларли ҳисса қўшди. Буни у иккита голи билан исботлади. Ўнг қанотда мазмунли харакатлари билан ажралиб турган Раҳимов ўйинга тез киришиб кета олди. Чап қанот ярим ҳимоясида фаоллик кўрсатган Жаҳонгир Мақсудов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди. Жизхахликлар эса баҳснинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида пенальти ишлади ва уни Мўмин Мелиев аниқ амалга ошириб, ҳисобни бироз қисқартиришга эришди. Шу тариқа учрашув жамоамизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди. Стадионга келган ишқибозлар ўз ортига хурсандчилик билан қайтди. Эндиги рақиб – “Насаф”! 6-тур. 22 апрель «Андижон» (Андижон) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 5:1. Олтинкўл. Марказий” стадиони, 75 томошабин. Ҳакамлар: Игорь Гармашов (Тошкент) -8,2, Азизбек Исамутдинов – 7,6, Фурқат Комилов – 7,8, Баҳодир Рўзиматов – 8 Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент). Голлар: Алишер Абдувоҳидов (58), Иброҳим Раҳимов (72, 85), Солоҳиддин Солоҳиддинов (73), Жаҳонгир Мақсудов (89) – Мўмин Мелиев (90+2, с пенальти). Андижон: 32. Нодир Ашурматов, 4. Дилмурод Маҳмудов (с), 7. Шохруҳ Эргашев, 8. Бахтиёр Қосимов (70. Рўзивой Абдуғаффаров, 83), 11. Алишер Абдувоҳидов, 14. Аброр Комилов (6. Фарруҳ Бекмуротов, 63), 17. Тимур Васильев (55. Иброҳимжон Раҳимов, 46), 18. Салоҳиддин Салоҳиддинов (28. Фарруҳ Мирзаев, 75), 33. Жаҳонгир Мақсудов, 45. Артур Маматказин, 67. Шояд Муллажонов.
Захира: 50. Баракатилло Исроилов, 3. Аҳрор Ўктамов,  20. Элдор Жонибеков. Сўғдиёна: 12. Ширинбой Абдуллаев (21. Музаффар Абдуллаев, 46), 4. Жасур Ўринов, 5. Дадажон Маматқулов (11. Мўмин Мелиев, 46), 6. Азизбек Мирзаев, 7. Ал-саломон Азатов (9. Собир Ҳамидов, 64), 8. Сирож Мелиев, 10. Шаҳзод Каримов, 19. Шуҳрат Суярқулов, 22. Асил Орипов ( 2. Шохруҳ Акбаров, 53), 23. Достон Орипов, 88. Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира:  77. Шохруҳ Анорбоев. Огоҳлантиришлар: Алишер Абдувоҳидов (35), Элдор Жонибеков (65) – Сирож Мелиев (19).
Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 10:49, 23.04.2016.
Ўқилди: 2537 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик