Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Спорт курашлари. Мўминжон Абдуллаев ҳам “Рио-2016” ўйинларига боради

Баҳо:
+ | -
Мўғилистонлик пойтахти Улан Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтказилаётган лицензион турнирдан яна бир хушхабар олдик.    Унда маълум қилинишича юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) ҳам учинчи ўрин учун кечган беллашувда болгариялик рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.    Шундай қилиб “Рио-2016” ўйинларига йўлланмаларимиз сони 69 тага етди. Шундан 25 таси паралимпиячиларимизга тегишли.    Қуйида, “Рио-2016” ўйинлари йўлланмаларини нақд қилиб қўйган спортчиларимиз рўйхати берилган:    Бокс – 11 та.  Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг)  Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг)  Муроджон Ахмадалиев (-56 кг)   Хуршид Тожибоев (-60 кг)  Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг)  Шахрам Гиясов (-69 кг)  Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг)  Элшод Расулов (-81 кг)  Рустам Тўлаганов (-91 кг)  Баҳодир Жалолов (+91 кг)  Ёдгорой Мирзаева (-51 кг)    Енгил атлетика – 8 та.  Ситора Ҳамидова – марафон (42.195 м.)  Светлана Радзивил – баландликка сакраш  Сухроб Хўжаев – босқон улоқтириш  Марина Хмелевская – марафон (42.195 м.)  Бобур Шокиржонов – найза улоқтириш  Ситора Ҳамидова – марафон (10.000 м.)  Екатерина Воронина – еттикураш  Андрей Петров – марофон (42.195 м.)    Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 5 та.  Алексей Мачалов – 1000 м. яккалик (байдарка)  Герасим Кочнев – 1000 м. яккалик (каноэ)  Ольга Умаралиева – 200 м. яккалик (байдарка)  Вадим Меньков – 1000 м. икки кишилик (каноэ)  Серик Мирбеков – 1000 м. икки кишилик (каноэ)    Оғир атлетика – 5 та. Оғир атлетика спорт турида йўлланмалар жамоаларга берилади. Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган спортчилар Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан мусобақалар арафасида эълон қилинади.    Спорт курашлари – 5 та.  Елмурат Тасмурадов (-59 кг) – юнон-рим кураши  Рустам Ассакалов (-85 кг) – юнон-рим кураши  Дилшод Турдиев (- 75 кг) – юнон-рим кураши  Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) – юнон-рим кураши  Ихтиёр Наврўзов (-65 кг) – эркин кураш    Таэквондо (WTF) – 3 та.  2015 йил якунларига кўра Олимпия рейтингининг энг оғир вазндаги спортчилари жадвалида бир йўла икки нафар спортчимиз Дмитрий Шокин ва Жасур Бойқўзиев кучли олтиликдан ўрин эгаллашди. Қоидага кўра, ОЎда ҳар бир вазн тоифасида бир давлатдан фақатгина бир нафар спортчи иштирок этиши мумкин. Шу боис, “Рио-2016” ўйинларида қайси спортчимизни иштирок этиши ўйинлар арафасида Ўзбекистон Таэквондо (WTF) миллий ассоциацияси томонидан эълон қилинади.  Никита Рафалович (-80 кг)  Нигора Турсунқулова (-67 кг)    Сузиш – 2 та.  Раънохон Аманова – 200 м. комплекс  Раънохон Аманова – 400 м. комплекс    Спорт гимнастикаси – 2 та  Оксана Чусовитина  Антон Фокин    Трамполин – 1 та  Екатерина Хилько    Бадиий гимнастика – 1 та  Анастасия Сердюкова    Стол тенниси – 1 та  Зоҳид Кенжаев    XV ёзги Паралимпия ўйинларига қуйидаги спорт турлари бўйича йўлланмалар қўлга киритилган:  Енгил атлетика – 10 та  Дзюдо – 8 та  Сузиш – 5 та  Ўқ отиш – 1 та  Пауэрлифтинг – 1 та    Маълумот учун. Паралимпия ўйинларига қадар дастурга киритилган деярли барча спорт турлари бўйича лицензион мусобақалар ўтказилади. Паралимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номи ўйинлар арафасида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси томонидан эълон қилинади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:01, 23.04.2016.
Ўқилди: 5365 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.