Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Хорст Хрубеш:«Олимпиада ўзгача турнир»

Баҳо:
+ | -

Нуфузи жиҳатидан ЖЧдан қолишмайдиган ёзги Олимпиада старти тобора яқинлашмоқда. Турнир йўлланмасини қўлга киритган жамоалар айни пайт қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Дарвоқе, навбатдаги мусобақага Рио-де-Жанейро мезбонлик қилиши қизиқ бир фактни эслатиб ўтишни тақозо этади: ЖЧларда 5 марта шоҳсупага кўтарилган Бразилия футболи бирор марта Олимпиада олтин медалини қўлга киритолмаган. Шунингдек, 4-чемпионликни Бразилияда нишонлаган Германия футболи учун ҳам Олимп чўққиси орзу бўлиб қолмоқда. Боз устига, немислар 1988 йилдан буён Олимпиада ўйинларига чиқолмаётгандилар. Шу боис, FIFA.соm сайти Германия олимпия термаси бош мураббийи Хорст Хрубеш билан суҳбат уюштирди.

- Олимпия ўйинларининг бош-қа мусобақалардан фарқи нимада?

- Бу турнир биз учун аввало, қизиқарли саргузашт вазифасини ўтайди. Қаранг, 64 ёшимда турнирда илк марта иштирок этаман. Шогирдларим учун эса бу олимпия ўйинларидаги биринчи ва охирги имконият бўлиши мумкин. Чунки улар кейинги Олимпиада давригача улғайиб қолишади.

- Немислар учун 28 йиллик танаффусдан сўнг Олимпиадага қайтишнинг аҳамияти қандай?

- Албатта, турнирга катта масъулият билан ёндашмоқдамиз. Ахир Сеулда қўлга киритилган бронза медалидан бошқа ҳеч қандай совринимиз йўқ. Боз устига, шунча вақтдан буён саралаш босқичидан ўтолмаётгандик.

- Клублар ўз вакилларини осонликча қўйиб юбормайдиган шароитда таркибни бинойидек шакллантириш муаммодир...

- Саралаш босқичида тўп сурган барча футболчиларни таркибга киритиш иложи топилса эди... Бироқ кўплаб йигитлар белгиланган ёш чекловидан ўтиб қолишган. Шу сабабли, олимпия термаси ўзагини U-21 жамоаси вакиллари ташкил этишади.

- 3 нафар ёши катта футболчини таркибга қўшиш ҳуқуқига эгасиз. Уларни аниқлаб улгурдингизми?

-Ҳозирча бу ҳақда ўйладим. Зеро, таркибга имкон қадар саралаш босқичида майдонга тушган футболчиларни жалб қилмоқчиман.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Бизни шунчаки, иштирок этиш қониқтирмайди. Демак, фақат яхши натижа учун ўйнаймиз. Охиригача бориш ва финалда ҳам ғалаба қозониш учун бор куч-маҳоратимизни ишга соламиз.

    ГУРУҲЛАР ТАРКИБИ АНИҚ

14 апрель куни машҳур «Маракана» стадионида Рио-де-Жанейро-2016 ёзги Олимпиадаси футбол турнирига қуръа ташланди. Мусобақанинг футбол ўйинларида 16та эркаклар ва 12та аёллар терма жамоаси иштирок этади. Учрашувлар Белу-Оризонти, Бразилиа, Мануас, Сальвадор ва Рио-де-Жанейро («Маракана» ва «Олимпия»)даги стадионларда ўтказилади. Футбол турнири 3 август куни бошланиб, 19-20-санада тегишлича аёллар ва эркаклар жамоалари финаллари билан якунланади. Ҳар икки финал «Маракана»да ташкиллаштирилади.

ҚУРЪА НАТИЖАЛАРИ

Эркаклар жамоалари

«А» гуруҳи: Бразилия, ЖАР, Ироқ, Дания

«В» гуруҳи: Швеция, Колумбия, Нигерия, Япония

«С» гуруҳи: Фижи, Ж.Корея, Мексика,

Германия

«D» гуруҳи: Гондурас, Жазоир, Португалия, Аргентина

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:29, 23.04.2016.
Ўқилди: 1776 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.