«Ювентус» ҳужумчи Альваро Моратани ўз сафида сақлаб қолмоқчи.
Туринликлар икки йил аввал ҳужумчини «Реал»дан 20 миллион еврога сотиб олганди. Мадридликлар ўшанда Моратани 30 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзларини сақлаб қолган эдилар. "Ювентус" "Қироллик клуби"дан мазкур ҳуқуқни 25 миллион еврога сотиб олиб, Моратани ўзида сақлаб қолмоқчи.
Маълумотларга қараганда, «Ювентус» бош директори Жузеппе Маротта шартнома имзолаш мақсадида Мадридга ташриф буюрмоқчи.