"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Райо Вальекано" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоа яхши ишлади. Биринчи 10 дақиқа қийин ўтди, кейин ҳаммаси жойига тушди. Тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳам ўйинга қайтишимизни исботлай олдик. Ўйинни ҳал қилиш учун бизга сабр керак бўлди. Бизда кучли ўйинчилар бор. Иш ўхшамаган вақтда айнан шундай йўл тутишимиз лозим.
Ўйин бошида прессингда нотўғри ҳаракат қилдик, буни бутун жамоа қўллаши керак эди. Бу билан ҳаммасини қийин қилиб қўйдик, аммо бўлим охиригача буни тўғирладик.
Бенземанинг жароҳати ҳақида бир нарса дея олмайман. Тиббий текширувдан сўнг ҳаммаси аниқ бўлади", - дейди Зидан.