"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Спортинг" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (6:0) чемпионлик пойгаси борасида фикр билдирди.
"Қолган турларда чемпионлик учун курашаётган триодан кимдир очко йўқотади, деб ўйламайман. Шунинг учун "Атлетико" ва "Реал"нинг ўйинларига аҳамият бермайман.
Менинг билганим - қолган барча учрашувлардаги ғалабалар бизга чемпионликни олиб келади", - дейди Энрике.