Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Қўқон-1912": Сўнгги дақиқа, пенальти ва навбатдаги ғалаба (фотомақола)

Баҳо:
+ | -

Кеча Муҳиддин Абдувалиев бошчилигидаги ўринбосарларимиз мавсумдаги учинчи ғалабага эришдилар. Вакилларимиз Ёшлар лигаси аутсайдерига қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида пенальтидан киритган гол эвазига навбатдаги уч очко эгасига айланишди.

Қуйида мазкур учрашувга бағишланган фотомақола билан танишинг:

photo_2016-04-24_02-55-14

Жароҳат сабаб маълум муддат сафдан чиққан маҳоратли дарвозабон Руслан Матниязов мавсумдаги биринчи учрашувини аъло даражада ўтказа олди. Бу эса жамоамизда дарвозабонлар ўртасидаги рақобатнинг янада ошишига сабаб бўлса ажаб эмас.

photo_2016-04-24_02-55-47

Ҳакамлар ва футболчилар майдонга кириб келишмоқда.

photo_2016-04-24_02-56-01

Учрашув олдидан вакилларимиз эсдалик учун суратга тушишди.

photo_2016-04-24_02-55-56

Икки жамоа сардорлари – Артём Макосин (22) ва Маъруф Зокиржонов (15) ўйинни ким бошлаб бериш борасасида ойдинлик киритишмоқда. Бу борада омад бизнинг вакилимизга кулиб боқди.

DSC_7952 копия

Тиниб-тинчимас Достон Мелиқўзиев бу сафар ҳам ўйинни юқори савияда ўтказди.

DSC_7968 копия

Артём Макосин кўп бор жамоаси жонига оро кирди.

DSC_7950 копия

Аброр Раҳмоновнинг навбатдаги рейди. У бир неча бор хавфли вазиятларни яратишга муваффақ бўлди.

photo_2016-04-24_02-56-47

Ягона гол муаллифи – Авазхон Маматхўжаев тўпга эгалик қилишга интилмоқда.

photo_2016-04-24_02-57-03

Майдон марказидаги кураш.

photo_2016-04-24_02-57-11

Иброҳим Ғофуровнинг боши билан берган ажойиб зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

photo_2016-04-24_02-57-17

Мезбонлар вакилига сариқ карточка кўрсатилмоқда.  Виктор Григорьев ҳакамлар билан тортишгани учун огоҳлантирилди.

photo_2016-04-24_02-57-24

Аброр Раҳмонов икки рақиб қуршовида. Фарғона футболи тарбияланувичи Нодирхон Камолов (45) навоийликлар сафида ҳаракат қилди.

photo_2016-04-24_02-56-58

Сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган пайтда меҳмонлар ўйинчиси ўз жарима майдончаси  ичида тўпни қўл билан ўйнади. Бу эса пенальти белгилашга сабаб бўлди. Тўпнинг олдида Авазхон Маматхўжаев…

photo_2016-04-24_02-57-32

Зарбааа…

photo_2016-04-24_02-56-25

… ва гол. Учрашувда ҳисоб очилди.

photo_2016-04-24_02-56-20

Гол муаллифини жамоадошлари қутлашга шошилишмоқда.

photo_2016-04-24_02-56-52

Кўплаб футбол юлдузлари мана шундай йўлни босиб ўтишган. Футболга бўлган меҳр мана шундай паллаларда вужудга келади. Йиллар ўтиб бу болакайлардан етук ўйинчилар етишиб чиқса ажаб эмас.

photo_2016-04-24_02-57-36

Учрашув якунида таблода акс этган ҳисоб қўқонлик мухлисларга манзур бўлгани аниқ. Умид қиламизки, бугун ҳам ишқибозларимиз уйларига хурсанд ҳолда қайтиб кетишади. Асосий таркиб вакилларига ҳам омад тилаб қоламиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:22, 24.04.2016.
Ўқилди: 3008 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6405]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3019]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3003]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2103]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1951]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1893]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1760]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1552]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1536]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1531]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик