Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Олмалиқ"-"Навбаҳор". Превью

Баҳо:
+ | -

Олий лига. 6-тур
24 апрель (якшанба), 17:00
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Навбаҳор» (Наманган)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Эртага Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Олмалиқ"-"Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 16 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 8та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса – 23:22, "Олмалиқ" фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 27 очкони, “Навбаҳор” эса 18 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0 га тенг.

Ўтган мавсум Наманганда кечган учрашув 2:2 ҳисоби билан якунлаганди. Олмалиқдаги ўйинда эса мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
16.10.2015 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 2:1
02.11.2014 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 3:1
04.05.2013 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 3:4
06.05.2012 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 1:0
10.10.2011 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда ўтган 8та ўйиннинг бештасида “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги икки ўйинда “Олмалиқ” ўз уйида "Навбаҳор"ни мағлуб этган.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 10:57, 24.04.2016.
Ўқилди: 2195 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик