Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

“Олтин бутса” кимга насиб этади?

Баҳо:
+ | -

Европа кучли бешлик чемпионатларида мавсум якунига етиб бормоқда. Кўпчиликни ушбу мавсумда “олтин бутса”ни ким қўлга киритиши кўпроқ қизиқтирмоқда. Биз ушбу совринга даъвогарлик қилаётган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

9-10. Пьер-Эмерик Обамейянг (“Боруссия” Д) – 23 гол (46 очко)
Биринчи давранинг яна бир қаҳрамони. Обамеянг ҳам иккинчи даврада сермаҳсуллигини йўқотди ва натижада Бундеслига тўпурари бўлиш учун имконияти анча пасайиб кетди. Пьернинг урган голлари сони 23 та.

9-10. Карим Бензема (“Реал Мадрид”) – 23 гол (46 очко)
Бензема фаолияти давомидаги энг омадли мавсумни ўтказмоқда. Француз ҳужумчисининг энг яхши натижаси 22 та гол эди. Бу мавсумда эса у Ла Лигада рақиблар посбонларини 23 бор ранжитиб, шахсий рекордини янгилади.

6-8. Гарри Кейн (“Тоттенхем”) – 24 гол (48 очко)
Кейн бу мавсумда ҳам АПЛ тўпурари бўлиш учун жуда яхши имкониятга эга. Инглиз ҳужумчиси чемпионатда 24 та гол урган ҳолда, “Тоттенхэм”нинг чемпионлик учун курашишига муносиб ҳисса қўшмоқда.

6-8. Лионель Месси (“Барселона) – 24 гол (48 очко)
Лео сал кам икки ойни жароҳати боис, майдон ташқарисида ўтказган бўлса ҳам, ушбу мавсумда ўз ҳисобига 24 та гол ёзидириб қўйди. Аргентиналик ҳужумчи бу мавсумда жамоадаги етакчиликни бошқа футболчига бериб қўйди.

6-8. Златан Ибрагимович (“ПСЖ”) – 32 гол (48 очко)
Олдинлари Франция чемпионатида 17 ё 18 та гол билан ҳам тўпурар бўлиш мумкин эди. Ҳозир ҳам шундай. Агар Лига1 да Златан бўлмаса. 35 ёшли ҳужумчи мавсум давомида 32 та гол уришга муваффақ бўлди. Афсуски Франция чемпионати тўпурарларига 1,5 коэффитсиэнт берилади, акс ҳолда Ибра "олтин бутса" учун биринчи рақамли даъвогар бўлар эди.

5. Роберт Левандовски (“Бавария”) – 27 гол (54 очко)
Афтидан ушбу мавсум ҳам Бундеслига тўпурари Левандовски бўлади шекилли. Полшалик ҳужумчи чемпионатда 27 та гол урган ҳолда, энг яқин таъқибчисини 4 та голга ортда қолдирмоқда. Бироқ Робертга “Олтин бутса”ни қўлга киритиш осон бўлмаса керак.

3-4. Гонсало Игуаин (“Наполи”) – 30 гол (60 очко)
“А” серийада бир мавсумда 30 та гол уриш осон эмас. Игуаин эса бу фикрга қўшилмайди. У чампионат тугашига 4 тур қолганидаёқ бу ишни уддалади. Боз устига у рақобатчиларидан деярли икки баробар кўпроқ гол урган. Афсуски Гонсало мана шундай ажойиб мавсум ўтказойтагнида ҳам “Наполи” чемпион бўла олмайди.

3-4. Луис Суарес (“Барселона”) – 30 гол (60 очко)
Уругвайлик ҳужумчи фаолияти давомида учинчи марта бир мавсумда 30 та ва ундан ортиқ гол урмоқда. Суарес “Барса”да Месси гегемониясига чек қўйиб, жамоанинг биринчи рақамли тўпурарига айланиб улгурди. Луис ушбу мавсумда “Пичичи” совринини қўлга киритиш учун, қолган 4 ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилса ажаб эмас.

1-2. Криштиану Роналду (“Реал Мадрид”) – 31 гол (62 очко)
“Олтин бутса”ни энг кўп қўлга киритган футболчи ушбу мавсум ҳам бу совринга эга чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Криштиану кейинги ўйинни ўтказиб юборишини инобатга олсак, унинг асосий таъқибчилари ўзиб кетиши мумкин. Бироқ “хет-трик”ларни хуш кўрувчи португалиялик 1 ёки 2 ўйинда урган голлари орқали, яна пешқадамга айланиб олиши мумкин.

1-2. Гонсалвес Оливейра Жонас (“Бенфика”) – 31 гол (62 очко)
Португалия чемпионатида тўп сурувчи Жонас 30 учрашувда 31 та гол уриб “Олтин бутса” учун асосий давогарга айланмоқда. Гонсалвес Роналду ва Мессининг гегемонлигига барҳам бера олса, ҳақиқий сенсацияга айланарди. Ушбу футболчи келаси мавсумни гранд жамоалардан бирида бошласа ажабланамасдик.

Хўш сизнингча бу йил ‘олтин бутса” кимга насиб этади?

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:53, 24.04.2016.
Ўқилди: 11503 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.