"Лестер" ҳужумчиси Леонардо Ульоа "Суонси" билан учрашув борасида (4:0) фикр билдирди.
"Мен бахтиёрман, чунки бизда ақлбовар қилмас жамоа бор. Биз жуда яхши ўйнадик. Биз Жейми Вардини соғиндик, чунки у жуда ажойиб ўйинчи. Аммо биз ўзимиз ҳам яхши ўйнай оламиз. Менга бу жамоада, бу шериклар билан ўйнаш ёқади", - дейди Ульоа.