"Вест Бромвич" бош мураббийи Тони Пьюлис Англия чемпионатининг 35-турида "Тоттенҳэм" билан учрашувдаги 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тоттенҳэм" ўйинда устунлик қилди. Баъзан жарима майдончамиз ичида ўтирганимизда улар атрофимизда шунчаки рақсга тушишди. Иккинчи бўлимда очиқ ўйин бўлди, йигитлардан мамнунман.
Мен шунчаки "Лестер" чемпион бўлишини истайман. "Тоттенҳэм"га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, бу ажойиб тарих, эртак. Бу нарса бошқа мамлакатда содир бўлас эди", - дейди Пьюлис.