"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Яҳё Туренинг агенти Дмитрий Селюк аввалги хабарларга қарамай, футболчининг клубда қолиши мумкинлигини айтмоқда.
Футболчининг қарорига янги бош мураббий Хосеп Гвардиола сабаб бўлиши мумкин, ТУре унинг қўл остида "Барселона"да ўйнаган.
"Туре бўйича масала ҳал бўлгани йўқ. Унинг "Манчестер Сити"ни тарк этиши ҳам факт эмас. Чемпионат тугашини кутамиз. Ҳозир жамоага Хосеп Гвардиола келяпти. Айтишим мумкинки, бу мураббий Турени жуда яхши кўради. Футболчи "Барселона"ни мураббий босими остида эмас, шунчаки ўзи хоҳлагани учун тарк этган. Гвардиола уни уйига чақириб клубда қолишга ундаган. Шунинг учун Туре Гвардиола сабабли "Сити"да қолиши мумкин.
Албатта, Туре Англияда ютиш мумкин бўлган барча совринларни ютди. Энди "Манчестер Сити" чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, зўр бўлар эди. Агар клуб бу мусобақада ғолиб чиқса футболчи жамоадан кетиши мумкин", - дейди Селюк.