"Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар каталонияликлар сафини жорий мавсум якунида тарк этмасликка қарор қилди.
Бразилиялик футболчи унинг амалга ошиши мумкин бўлган трансфери ҳақидаги миш-мишларга чек қўйиш мақсадида агенти, яъни отасидан бошқа клублардан келидаган таклифларни кўриб чиқмасликни сўради.
24 ёшли футболчи “Барселона” сафида ўзини бахтиёр ҳис қилмоқда ва бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламаяпти.