Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Лестер» чемпион бўлса, Том Ҳэнкс 500 минг фунт ютиб олади

Баҳо:
+ | -

Америкалик актёр Том Ҳенкснинг маълум қилишича, у 2015-16 йилги Англия чемпионати аввалида «Лестер» жамоаси ғолиб чиқиши учун 100 фунт стерлинг (130 евро) тиккан. Бу ҳақда The Guardian хабар берган.

«Биласизми мен мавсум бошланишидан олдин нима қилгандим? "Лестер" ғолиб чиқишини тахмин қилиб, 100 фунт тикканман. Ишонмайсизми? Ўзингиз биласиз, лекин менимча жуда тўғри танлаганман», — дейди актёр.

Мавсум аввалида Британиядаги букмекерлик идораларида «Лестер»нинг мамлакат чемпионатидаги ғалабаси учун коэффициент 5000га 1 кўринишида эди, Рождество байрамидан кейин бу кўрсаткич 1000га 1 кўринишига тушганди.

Шу тариқа, Ҳенкс «Лестер» мавсум якунида Англия чемпионига айланса, 500 минг фунт (640 минг евро) ютиб олади.

Айни вақтда, Клаудио Раньери шогирдлари «Тоттенҳэм»ни 7 очкога ортда қолдириб ғолиблик сари яқинлашмоқда. Жамоа қолган 3 турда «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» ва «Челси»га қарши ўйнайди ва 9 очколик имкониятдан 3 очко олиш жамоага чемпион бўлиш учун кифоя қилади.

Том Ҳэнкс — «Филадельфия» ва «Форрест Гамп» каби фильмлардаги драматик роллари учун «Оскар» мукофотлари олган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 14:31, 26.04.2016.
Ўқилди: 4762 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик