AS нашрининг хабар беришича, «Барселона»да жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси Неймарни трансферга қўйиш ҳақида ўйлашмоқда.
«Агар олдинроқ «Барселона» клуби раҳбарияти вакиллари жамоа ҳужумчиси Неймарни ҳар қандай вазиятда ҳам сотмаслик кераклигига ишончлари комил бўлса, ҳозирга келиб раҳбариятнинг барчаси бу фикрда якдил фикрда бўлишмаяпти», дейилади хабарда.
Манба берган хабарга кўра, клуб раҳбарияти вакилларининг бир нечтаси футболчи бўйича бошқа жамоаларнинг таклифларини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдириб ўтган. Бундай вазият Бразилия терма жамоаси футболчисининг сўнгги вақтларда яхши ўйин кўрсата олмаётгани сабабли юзага келган.
Шу билан бирга «Барселона» ҳозирда молиявий жиҳадан қийин вазиятларни бошидан кечирмоқда, қўшимча маблағ эса айни пайтда жуда зарур бўлиб турибди.
Клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу эса ўз навбатида Неймарни сотиш ниятида эмас, бироқ ундан бор кучи билан ўйнашни ва проффессионалликни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неймарга Мадриднинг «Реал» ва Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоалари қизиқиш билдиришган.