«Манчестер Сити» клубининг бўлажак бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона» дарвозабони Марка-Андре тер Штегенни янги жамоасида кўриш фикридан қайтмаяпти, дея хабар беради Marca.
Манба берган хабарга кўра, каталониялик мутахассис немис футболчисининг Барселонадаги ҳозирги ҳолатидан тўлиқ қаноат ҳосил қилмаётганидан фойдаланиб, ушбу трансферни амалга оширмоқчи. Тер Штеген Испания чемпионати ўйинларида иштирок этмаяпти, бу эса унга маъқул келмаяпти. Олдинроқ у вазият ўзгармаган тақдирда жамоани тарк этмоқчи эканини билдириб ўтганди.
Тер Штегеннинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, унинг битимида кўрсатилган товон пули миқдори 80 млн еврони ташкил қилади.
Бундан олдинроқ, «Барселона» «Лестер» дарвозабони Каспер Шмейхелни сотиб олмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.