«ПСЖ» ҳимоячиси Тиаго Силва фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни жуда ҳам истамоқда, дея хабар тарқатди El Mundo Deportivo.
Манбага кўра, бу ҳақда футболчига яқин бу инсонлар хабар беришган.
Аввалроқ «Барселона» Бразилия терма жамоаси футболчисини қўлга киритиш учун бир неча марта уриниб кўрган. Боиси, каталонияликлар Силвани жамоа фалсафасига мос тушадиган ўйинчи деб ҳисоблашади. Тиаго эса "ПСЖ"нинг молиявий имкониятларини инобатга олиб, бошқа клубга ўтишни истамаганди.
Аввалроқ «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике жамоанинг мудофаа чизиғида революция ясамоқчи экани ва бу мақсад йўлида бир неча ҳимоячи клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.