"Ювентус" бош директори Беппе Маротта клубнинг трансфер режалари ҳақида гапираркан, жамоа ҳужумчиси Альваро Мората ҳақида тўхталди.
"Моратани сақлаб қолиш қийин бўлади. Ундан кўра Дменико Берардини олиб келиш осонроқ. Альварони олиб қолиш - бош мақсадларимиздан бири, аммо келишув оддий бўлмайди, ҳаммаси бизнинг қўлимизда эмас. Моратанинг ўзи бу ерда бахтиёр, "Ювентус"да у ўзини уйидагидек тутади", - дейди Маротта.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ювентус" қайта сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиши учун "Реал"га 20 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинган эди.