Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Юриб кетган» юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Футбол шундай ўйинки, унинг иштирокчилари ҳамманинг диққат марказида бўлади. Юз миллионлаб мухлислар уни мароқ билан томоша қилишади, миллиардлаб доллар миқдоридаги пуллар телетрансляцияларга сарфланади. Уларнинг обрўлари керак бўлса Голливуд юлдузларидан юқори туради. Сон-саноқсиз журналлар, газеталар, интернет сайтлари ва телешоулар футбол юлдузларига бағишланади.
Барчамизнинг ўз севимли жамоамиз бор. Улар ҳақида барча статистикаларни биламиз. Баъзан бу футболчиларни ўзимиз учун идеалга айлантирамиз. Бу ишимиз учун панд еб қоладиган дамлар ҳам бўлади. Баъзан шу нарсани унутиб қўямиз, бу футболчилар ҳам сизу-бизга ўхшаб оддий инсонлар. Қуйида 20 нафар турмуш ўртоғига хиёнат қилган футболчилар ҳақида фикр юритамиз.

20. Франц Беккенбауэр

Келинг бу рўйхатни афсонавий футболчи очиб бера қолсин. Майдонга Беккенбауэр жаҳоннинг тенгсиз футболчиси бўлган. Майдондан ташқарида эса... Айтишларича, у 18 ёшида "дугонаси" ўзидан ҳомиладор эканлигини билиб қолади ва унга уйланишдан бош тортади. Бу нарса кўпчилик қатори унинг мураббийига ҳам ёқмайди. 2000 йили футболдаги фаолиятига якун ясагач, тўсатдан ақли кириб қолади ва никоҳсиз туғилган фарзандига оталик қилишга қарор қилади. У қонуний турмуш ўртоғини бу "бахтиқаро"га уйланиш учун ташлаб кетади.

19. Марио Балотелли

Жаҳон футболида Марио Балотелли айни журналистлар учун туғилгандек. Қачонки у майдонда ўзини кўрсата олмаса майдон ташқарисида албатта қандайдир каромат кўрсатади. У жуда кўп қилиқлари билан матбуот саҳифалари юлдузига айланишга улгуради. 2012 йили италиялик "Қоработир" Рафаелла Фико билан ишқий муносабатларга киришади. Уларнинг адвокати эса футболчига бошқа қизлар билан юриб кетганлик айбловини қўяди. Охир-оқибатда уларнинг эртаклари ўз якунига етиб икки томон ажралиб кетади.

18. Питер Крауч

Баланд бўйи орқали суҳбатдошини бошини тепага қаратишга мажбур қиладиган футболчининг майдонда қандай ҳаракатланишини ҳамма билади. Кўринишидан сипогина, "қўй оғзидан чўп олмаган" йигитга ўхшайди. У 2006 йилдан буён учрашиб юрган Абби Кленси исмли модел қизга уйланади. 2010 йили Крауч Кленси билан унаштирилган пайтда Питер Краучни Мадриддаги меҳмонхоналардан бирида бир қиз билан "дон олишганлик"да айблашади. Бу маълумот инглиз матбуотининг энг олд саҳифаларини эгаллайди. Энг қизиғи, кўпгина футболчиларга ўхшаб Кроуч омма олдида чиқиш қилиб буларнинг бари туҳмат деб ўзини оқлаб ўтирмади.

17. Ройстон Дренте

Бир гал журналистлардан бири ундан "нечта аёл билан муносабатларга киришгансиз?" деб сўраганда "Реал"нинг собиқ қанот ярим ҳимоячиси "фақат хотиним билан" деб жавоб берган. 2009 йили у Малена Грейси исмли модел билан юрганида папарацилар қўлига тушиб қолади. Бу пайтда футболчи аллақачон уйланган ва қонуний рафиқаси ҳомиладор эди.

16. Эшли Коул

"Рома" ҳимоячиси Эшли Коулга нисбатан шу қадар кўп хиёнаткорлик айблови қўйиладики бу аёллардан бутун бошли жамоа тузса бўлади. "Арсенал" ва "Челси"далигида майдондаги ҳаракатлари билан танилган Эшлининг майдон ташқарисидаги ишқий саргузаштлари ҳам анчагинани ташкил қилади. 2006 йилда Шерли Твиди исмли хонанда ва модел қизга уйланади. 2010 йили эса ажрашади. Шундан кейин матбуот саҳифаларида Эшли Коул юриб кетган аёлларнинг номлари тўлиб тоша бошлайди.

15. Уесли Снейдер

Кўпчилик ушбу голландни "Аякс", "Реал", "Интер" ва "Галатасарой" жамоаларидаги ёрқин ўйинлари орқали эслайди. 2009 йили газеталар саҳифаларида унинг Ёланта Кабай ван Касберген исмли модел қизни ўпиб турган сурати пайдо бўлади. Жанжал чиққан пайтда Снейдернинг хотини ва бир нрафар ўғли бор эди. Бир йил ўтиб ҳаммаси тинчиди шекилли Снейдер шу модел билан никоҳдан ўтади ва биргаликда яшай бошлайди.

14. Томаш Росицкий

2007 йили Чехия термаси Германияга имкониятни бой бергач, чех футболчилари меҳмонхонада зиёфат уюштиришади ва унга бир қанча қизларни таклиф қилишади. Бу ерда пайдо бўлган журналист воқеани матбуотда баён қилади. Бу эса у ерда иштирок этган барча футболчиларнинг жарима тўлашига олиб келади. Британия матбуотида эса асосий мавзу Росицкий бўлди. Бироқ Росицкий барчасини рад қилиб келсада меҳмонхона тўла қизлар бўлса кўпчиликни ҳеч нарса бўлмади деб ишонтириш қийин бўлади.

13. Патрис Эвра

Чап қанот ҳимоячиси Патрис Эвра "МЮ" сафидаги энг меҳнаткаш ҳимоячилардан эди. Эвра "Манчестер"дан "Ювентус"га ўтишидан олдин кумуш медал соҳибига айланади. У майдонда бир неча бор жанжаллар марказида бўлиб қолган. Майдон ташқарисида эса бу ҳолат бир марта кузатилган. 2013 йил февралида Карла Ҳову исмли модел Эвра билан учрашиб юриши ҳақида матбуотда "жар солади". У Парижда учрашиб юришганлигини айтади. Эвра бу моделни "ўраш"ни бошлаганда у "Челси"даги Хуан Куадрадо билан муносабатларга киришган эди.

12. Оливье Жиру

Ўтган йили француз футболчиси Жиру ва Селиа Кей исмли моделернинг сурати матбуотда шов-шувларга сабаб бўлади. Аллақачон уйланган футболчи эса бу айбловларни рад қилиб келади.

11. Жон Терри

"Челси" сардори Жон Терри ҳам бундай можаролар гирдобида қолди. У Уейн Бриджнинг собиқ дугонаси Ванесса Перронсел билан алоқаларга киришиб кетади. Уйланган футболчининг бу ҳаракати матбуотда шов-шув кўтаради. Британия суди эса футболчи ҳақида матбуотда ёзилишига таъқиқлов қўяди. Барча айбловларни рад қилишига қарамай Террини Англия терма жамоаси сардорлигидан четлатишади. Терри ва Уейн Бриджнинг муносабатлари совуқлигича қолади.

10. Оливер Канн

Жаҳон футболи дарвозабонлари орасида Оливер Канн тирик афсонадир. Уни жуда димоғдорлиги учун кўпчилик ёқтирмайди. Бундеслигада бу дарвозабон "Бавария" сафида 400дан ортиқ ўйинда майдонга тушган. 2003 йили у ҳомиладор турмуш ўртоғи Симонени 21 ёшли телебошловчи Верена Керс деб ташлаб кетади. 2009 йили Канн Симоне билан муносабатларини тиклайди. Бироқ бу унча кўп давом этмайди ва худди шу йили бу жуфтлик ажрашишга қарор қилишади.

9. Тьерри Анри

Футболчилик даврида Анри ҳимоячиларни доим саросимада ушлаб турарди. Футболдан ташқарида эса у "Рено" ва "Найк" фирмалари учун рекламаларда суратга тушиб камтаргина ҳаёт кечирарди. 2001 йилги "Рено" компанияси учун рекламалардан бирида бўлажак турмуш ўртоғи Клейр Меррини учратади ва улар якунда турмуш қуришади. 2007 йилда ишлари тескари кетади. Футболчининг телефонидан номаълум аёлга жўнатилган севги смсларини топган Мерри у билан ажрашишга қарор қилади. Ушбу ажрим ортидан футболчи 8 миллион фунтдан ҳам ажралади.

8. Андрео Пирло

"Ювентус" юлдузини ажойиб ўйинлари билан эслаб қолишган. Футбол оламидаги камтарин футболчилардан бирининг 13 йиллик турмуши хиёнат сабаб якунига етади. Футболчининг собиқ рафиқаси Дебора Роверс бунинг сабабини футболчининг Валентина Балдини билан учрашиб юриши орқали изоҳлаган.

7. Дэвид Бекҳэм

Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди" дейишадику. Бир футбол юлдузининг хиёнатлари ҳақидаги гап-сўзлар бир эмас бир неча бор эшитилса бунда бир ҳақиқат бўлади. 2004 йили Бекҳэмни ўзининг ёрдамчиси билан ишқий муносабатларда айблашади. Орадан бироз вақт ўтгач австралиялик моделлардан бири ўзининг Бекҳэм билан ишқий муносабатларидан сўз очиб қолади. 2010 йили эса Ирма Ники исмли аёл Бекҳэмга шундай айбловларни қўяди. Девид эса буларнинг барини "шон-шуҳрат ва пул илинжида юрганларнинг бўҳтони" деб атайди.

6. Карлос Тевес

2010 йили аргентиналик футболчи шундай муаммога ўралашиб қолади. Тевеснинг рафиқаси Ванесса унга қиз фарзанд туғиб берган пайтда футболчини Марияна Пайсан деган модел билан хиёнатда айблашади. Бу гап-сўзлар футболчи ва унинг рафиқаси орасидаги муносабатлар совуқлашишига олиб келади. Бир муддат улар ярашиб, яна узоқлашиб туришади. Кутилмаганда 2011 йили Тевес 19 ёшли актриса билан юриб кетади. Ҳозир ҳаммаси жойида шекилли Тевес ҳалиям Ванесса билан бирга яшамоқда.

5. Райан Гиггз

"МЮ" таркибидаги фантастик футболчилардан бири бу Райан Гиггз эди. Узоқ вақт уелслик футболчи Имоган Томас исмли модел билан алоқалари хусусида матбуотдан қочиб юради. Бунисидан ҳам баттари Daily Mail нашри Гиггзни укасининг турмуш ўртоғи Наташа Гиггз билан саккиз йил давомида юриб келганликда айблайди.

4. Роналдо

Бразилиялик афсонавий футболчига ортиқча тариф шарт эмас. Бироқ унинг обрўсига таъсир қиладиган бундай воқеалар Роналдода ҳам бўлган. 2008 йили Мариа Беатризга унаштирилган Роналдонинг уч нафар қиз билан телефон орқали суҳбатлашгиси келаверади. Ҳайратланарлиси шундаки, телефондаги бу уч хонимчаларнинг барчаси эркак киши эканлиги аён бўлади. Улар футболчидан жим юришлари учун 30 000 доллар ундиришади. Бироқ бу хабар тезда тарқалиб кетади. Бироқ якунда у Беатрисз билан турмуш қуради.

3. Френк Рибери

Мюнхеннинг "Бавария" клуби етакчиси Френк Рибери 2004 йили Вабия исмли аёлга уйланади. Европанинг гранд жамоалари нишонида турган футболчи учун ҳаммаси яхшидек эди. 2009 йили Заҳия Деҳар исмлм аёлга пул берилиб қўлига Парижга чипта тутқазилади. У Рибери учун туғилган кун совғаси сифатида кўнгил овлаш воситаси бўлиши керак эди. Деҳар эса 18 эмас 16 ёшда эканлиги маълум бўлади. Рибери ва унинг хонадоши Карим Бензема вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланади. Далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли иш ёпилади.

2. Уейн Руни

Турли хил хиёнат ҳақидаги гап-сўзларга қарамай Уейн Руни ва унинг рафиқаси Колин Маклоулин ҳалиям бирга. Футболчини "МЮ" таркибига қўшилмасдан олдин, аниқроғи 2004 йилда айблашни бошлашганди. Орадан йиллар ўтгач оилали Руни билан бирга бўлганлигини даъво қилиб келганлар ҳам топилиб турибди.

1. Криштиано Роналду

2013 йили Криштиано Роналду росиялик моделер Ирина Шейк билан ишқий муносабатларни бошлашади. Орада ОАВда икки ёшнинг тез орада турмуш қуришлари мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар "болалаб" қолди. Шундай кунларнинг бирида бразилиялик моделер Андресса Урах "Боруссия"га қарши Чемпионлар Лигаси ярим финалидан олдин Роналду билан бирга бўлганлигини айтади. Бу воқеадан икки йил ўтгач португалиялик юлдуз ва рус моделери ажрашиб кетишади. Ҳозирда ҳам РОналдунинг "дугоналар" ҳақида ҳар икки кунда бир хабарлар тарқалаётгани сир эиас. Бироқ, футболчининг ўзи ҳозирча "тўй" ҳақида ҳеч қандай фикр билдиргани йўқ.

Манба: offside.uz
Киритилди: 22:56, 27.04.2016.
Ўқилди: 14019 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.