Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейро ўғлининг "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинига қай даражада тайёр бўлиши ҳақида маълумот бериб ўтди.
«Криштиану ҳозир 100% тайёр эмас, лекин, ўйлайманки, кейинги ҳафтада у 80%га тайёр бўлади. У шундай инсонки, ҳамиша кўп нарсага интилади, у кучли характер эгаси. У ўз устида ишлайди», – дейди португалиялик футболчининг онаси.