Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ёшлар лигаси. Голлар шоусида “Андижон”нинг йирик ғалабаси

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 7-тур ўйинлари старт олди.

Виталий Легай бошқарувидаги “Андижон” ёшлар жамоаси Қаршида “Насаф” меҳмони бўлди. Бунгача кетма-кет учта ўйинни ғалаба билан якунлаган ёшларимиз “аждарлар”га қарши баҳсда ҳам уч очко олиш учун астойдил тер тўкишганини айтиш лозим.

Учрашувнинг дастлабки 15 дақиқаси ҳар икки томоннинг ҳам ёпиқ футбол намойиши билан ўтди дейиш мумкин. Чунки биринчи гол бўлгунга қадар жамоалар асосан тўпни ўзида назорат қилиб, қарши ҳужумга ўтиш пайида бўлди.

14-дақиқа ўтиб бораётганида “Андижон” сардори Дилмурод Маҳмудов кутилмаганда жарима майдони ичида тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди – 1:0.

Шундан сўнг ёшларимиз ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумкор ўйин кўрсата бошлади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Тимур Васильев мувозанатни тиклади. Солоҳиддин Солоҳиддинов марказда жамоадоши Жаҳонгир Мақсудов билан ўзаро комбинация уюштириб, тўпни кейинчалик ўнг қанотга узатди. Фарруҳ Мирзаев эса ҳаволатиб тўпни жарима майдони ичига ошириб берди. Васильев эса тўпга бир уринишдаёқ аниқ ва кучли зарба бериб, тўғри дарвозага жойлаб қўйди – 1:1.

Шундан сўнг орадан кўп ўтмай энди Васильев пенальти ишлади. Жарима майдони ичида Тимурни рақиб ҳимоячилари қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Белгиланган 11 метрлик тўпини автогол соҳиби бўлган Дилмурод Маҳмудов аниқ амалга оширди – 1:2.

Мезбонлар ҳам ўз уйида ютқазмаслик учун имкон қадар бор кучини ишга солди. Биринчи бўлим якунланишига 10 дақиқа қолганида Абдулазиз Нишонбоев ҳисобни тенглаштиришга эришди. Бу вазиятда ҳимоячилар ўртасидаги тушунмовчилик якунда, панд берди.

Жамоалар танаффусга 2:2 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимни андижонликлар янада ҳужумкор руҳда бошлади. 53-дақиқа ўтиб бораётганида Алишер Абдувоҳидов чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтиб, тўпни қарама-қарши қанотдаги шериги Васильевга оширди. Тимур бундан унумли фойдаланиб, учрашувда дублини расмийлаштирди – 2:3.

Орадан 6 дақиқа ўтар-ўтмас яна ўша Абдувоҳидов чап қанотдан ҳужум уюштириб, тўпни жарима майдони ичига қулай тарзда етказиб берди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Элдор Жонибеков ўз ҳсиобига гол ёздириб қўйишга эришди – 2:4.

Айтиш керакки, учрашувда номинал ҳужумчи сифатида харакат қилган Алишер Абдувоҳидов чап қанотда ҳам анча фаол харакат қилиб, бутун ўйин давомида рақиб ҳимоячиларини саросимада ушлаб турди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаси ортда қолаётганида Солоҳиддин Солоҳиддинов марказда тўпни эгаллаб олиб, бир ўзи олдинга ташланди. Рақиблари таъқибидан қочиб кетиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган 20 ёшли футболчи кучли ва аниқ зарбаси билан учрашувдаги ҳисобга узил-кесил нуқта қўйди.

Шу тариқа “Андижон” ёшлар жамоаси голлар шоусида ғалаба қозонди. Ёшларимиз бу билан чемпионатда кетма-кет тўртинчи ғалабасини танътана қилди.

Энди ёшларимиз 7 апрель куни ўз майдонида “Машъал” ўринбосарларини қабул қилади.

27.04.2016

Ёшлар лигаси, 7-тур.

«Насаф» (Қарши) – «Андижон» (Андижон) – 2:5 (2:2).

Қарши. 94 томошабин.

Ҳакамлар: Эдёр Турсунов (Бухоро) – 8,2, Фарҳод Усмонов – 8,3, Зуфар Элибоев – 8,5, Равшан Абдувоҳидов – 9.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).

Голлар: Дилмурод Маҳмудов (14, автогол), Абдулазиз Нишонбоев (35) – Тимур Васильев (19, 53), Дилмурод Маҳмудов (23, с пенальти), Элдор Жонибеков (59), Солоҳиддин Солоҳиддинов (90+3).

“Насаф”: 12.Музаффар Шарипов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акбар Муродов (16.Шерзод Насруллаев 46), 9.Алфайзи Неъматов, 19.Наврўзжон Иззатиллаев, 20.Акмал Мозговой (15.Шохрух Неъматов 76), 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Абдулазиз Нишонбоев, 35.Ислом Рашидхонов, 41.Нажмиддин Нормуродов(с), 43.Тимур Файзуллаев (4.Шохмалик Комилов 72, 3. Аҳрор Ўктамов 83).

Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 17.Илҳомжон Алижонов, 18.Самандар Шукруллаев, 22.Ислом Кенжабоев.

“Андижон”: 12.Нодир Ашурматов (1.Акмал Турсунбоев 46), 4.Дилмурод Маҳмудов (с), 7.Шоҳруҳ Эргашев,  11.Алишер Абдувоҳидов, 14.Аброр Комилов, 17.Тимур Васильев, 18.Салоҳиддин Салоҳиддинов, 28. Фарруҳ Мирзаев (20. Элдор Жонибеков 46), 33.Жаҳонгир Мақсудов, 45.Артур Маматказин (55. Турсунбой Ҳусанов 46), 67.Шоядбек Муллажонов.

Захира:  70.Рўзивой Абдуғаффаров.

Огоҳлантиришлар: Музаффар Шарипов (22), Сирожиддин Қўзиев (33), Наврўзжон Изатуллаев (63) – Артур Маматказин (27), Шохуҳ Эргашев (50), Элдор Джонибеков (59).

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 10:25, 28.04.2016.
Ўқилди: 2919 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.