Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Олий Лиганинг дастлабки олти турида келишилган ўйинлар борлиги аниқланмади

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича 2016 йилги Ўзбекистон Олий Лигасининг ортда қолган олти тури давомида келишилган ёки шубҳали ўйинлар аниқланмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги Келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар кенгаши раиси, ҳалол ўйин учун масъул офицер Аҳрол Иноятов «Дарё»га маълум қилди.

«Ҳозирча ҳеч нарса сезилгани йўқ. Мен ҳамма ўйинларни кўриб чиқишга ҳаракат қиламан. Ҳар турдан икки ёки уч беллашувни стадионнинг ўзидан томоша қиламан. Масалан, Тошкент шаҳридаги ўйинлар, Олмалиқдаги беллашувлар бунга мисол бўла олади. ‘Бухоро’ ҳамда ‘Пахтакор’ иштирокидаги учрашувни ҳам стадионда кузатдим», — деб айтиб ўтди Аҳрол Иноятов.

«Дарё» мухбирининг ортда қолган турлар давомидаги ҳар бир ўйин бирма-бир кўриб чиқилдими деган саволига Аҳрол Иноятов қуйидагича жавоб қайтарди: «Ҳаммаси ҳам эмас. Ҳаммасига улгурмаймиз. Баъзи бирларини кўриб чиқамиз». Аҳрол Иноятовга кўра, ҳар бир эксперт ўйинлар ҳақида ўз фикрини билдиради, ўйинларнинг видеоёзувлари айрим эпизодлар бўйича алоҳида, диққат билан ўрганиб чиқилади.

Қайд этиш керак, 2015 йилги мавсумнинг 23-турида бўлиб ўтган «Пахтакор» (Тошкент) — «Металлург» (Бекобод) учрашувининг 83-дақиқадан кейинги қисми шубҳали ва спорт принципларига зид экани аниқланиб, кейинчалик ЎФФ «Металлург» бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг лицензиясиниқайтариб олган эди. Бу экспертлар кенгаши томонидан шубҳали эканлиги аниқланган ҳозирга қадар ягона ўйиндир.

2016 йилги мавсумнинг 6-тури доирасида «Пахтакор» ва «Металлург» 25 апрель куни ўзаро майдонга тушди. 2:1 ҳисобида Тошкент клубининг ғалабаси билан ниҳоясига етган ўйинда Келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар кенгаши вакиллари иштирок этган.

«Фарҳод Магометов (ПФЛ бош директори), Сардор Раҳматуллаев (ЎФФ вице-президенти) ва мен ўша куни ўйинни стадионнинг ўзидан кузатдик», — деди Аҳрол Иноятов. Унинг айтишича, беллашув муросасиз руҳда ўтган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:33, 28.04.2016.
Ўқилди: 4633 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.