Бразилиялик футбол қироли Пеле нима учун ҳеч қачон ФИФА президентлигига номзодини қўймаганини маълум қилди.
"Мендан бу лавозимга қизиқишимни сўрашган. Аммо мен ўйлайманки, мендан яхши ФИФА президенти чиқмаган бўлар эди. Мен дунёда одамларга ёрдам беришни истайман, бутун оламни кезаман. Бу ташкилот президенти бундай қила олмас эди", - дейди Пеле.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни ФИФА президенти этиб швейцариялик Жанни Инфантино сайланган эди.