Аёллар ўртасидаги XXII Ўзбекистон чемпионати ҳам старт олди. Кеча бу йилги чемпионатнинг 1-тур учрашувлари бошланди. Жамоамиз бу йилги чемпионатни Ғузорда “Шўртан Lady” жамоасига қарши учрашув билан бошлайди.
11 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган жамоамиз, буйилги мавсумда 12-чемпионлик учун курашни бошламоқда.
Ушбу учрашувга Аёллар Футбол Ассосация томонидан ҳакамлар тайинланди. Эртага, 29 апрел жума куни Ғузор шаҳрида бўладиган учрашувни ФИФА ҳаками тошкентлик Анна Сидорова бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамшаҳарларимиз Дилфуза Рўзиева ҳамда Ҳуснора Жумаевалар ёрдам беришади. Қарши шаҳрилик ФИФА асисенти Зилола Раҳматова эса захира ҳаками сифатида ишлайди.
Ҳакамлар ишини бухоролик футбол мутахасиси Тоштемир Дўстов баҳолаб боради. Учрашувга Ўзбекистон Аёллар Футболи Асосациясидан вакил сифатида Алишер Файзиев ташриф буюради.
XXII Ўзбекистон чемпионати, 1-тур
“Шўртан Lady” (Ғузор) – “Севинч” (Қарши)
Ғузор ш. “Шўртан” ФМ майдони. 29.04.2016 й. Соат 16:00да
Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Дилфуза Рўзиева (Қарши), Ҳуснора Жумаева (Қарши)
Захира ҳаками: Зилола Раҳматова (Қарши).
Назоратчи: Тоштемир Дўстов (Бухоро)
ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.
Барча футбол ишқибозларини Ғузордаги “Шўртан” футбол мактаби ўйингоҳига чорлаб қоламиз.