"Челси" клуби ва Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Евро-2016 мусобақасидан нималарни кутаётганини маълум қилди.
"Евро қаҳрамони бўлишга умид қиламан! Бельгия терма жамоасининг ажойиб қатнашишини жуда истайман. Мақсадим учун юз фоиз кучимни сарфлайман.
Мусобақа олдидан ўз ҳолатингни баҳолашинг керак. Ўша вақтгача тайёр бўламан деган умиддаман. Жамоамизнинг Европа чемпиони бўлишига кучи етади, деб ўйлайман", - дейди Азар.
Эслатиб ўтамиз, Марк Вильмотс бошчилигидаги Бельгия терма жамоаси гуруҳ босқичида Ирландия, Италия ва Швеция термалари билан баҳслашади.