30 апрель куни "Қўқон-1912" Бекободда “Металлург” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур учрашувга доир айрим маълумотлар билан танишинг.
Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу кунга қадар Олий лига доирасида ўзаро 12 та учрашув ўтказишган. Ўйинларнинг олтитасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда бекободликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 21-17, “Қўқон-1912” фойдасига.
Ўзаро ўйинларда қўқонликлар 20 очкони қўлга киритишган. “Металлург”нинг бу борадаги кўрчаткичи 17 тага тенг.
Бекободда ўтган сўнгги бешта учрашув:
06.06.2015
Металлург – Қўқон-1912 – 2:1 (1:0)
14.05.2003
Металлург – Қўқон-1912 – 3:1 (2:0)
23.03.2002
Металлург – Қўқон-1912 – 0:2 (0:0)
20.09.2000
Металлург – Темирйулчи – 6:1 (3:1)
18.04.1999
Металлург – Темирйулчи – 2:0 (2:0)
Факт: "Қўқон-1912" Бекободда бўлиб ўтган учрашувларда тўрт очкога эга бўлган. Бир ғалаба, бир дуранг.
Йўқотишлар
Ушбу учрашув олдидан "Қўқон-1912" сафида бир қаторўйинчилар сафдан чиқишди. Мавсумни юқори кайфиятда бошлаган Андрей Бакланов жароҳати олгани боис Бекободдаги ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, “Металлург”нинг собиқ аъзоси Алишер Зиявуддиновда ҳам жароҳат бор.
Ҳакамлар
Шанба куни Бекободда бўлиб ўтадиган “Металлург” – “Қўқон-1912” баҳсини Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади.
Ўйин назоратчиси Дмитрий Роман.
Навоийлик ҳакам Рустам Бобомуродов ўтган йили “Қўқон-1912” жамоаси иштирокидаги учта баҳсни бошқарган. Ушбу рефери ишлаган ўйинлардаги кўрсаткичимиз бир ғалаба, бир дуранг, бир мағлубият.
Бошланиш вақтлари
Шанба кунги баҳс соат 17:00да бошланади. Бугун эса ўринбосарлар ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Мазкур учрашув соат 16:30да бошланиши режалаштирилган.