Кириш Регистрация

Ҳаким Фузайлов Тожикистон терма жамоаси бош мураббий этиб тайинланди

Баҳо:
+1 | -

Тошкентнинг "Локомотив" клуби собиқ бош мураббийи Ҳаким Фузайлов Тожикистон футбол федерацияси бош мураббийи этиб тайинланди.

51 ёшли мутахассис олдига мамлакат терма жамоасини 2019 йили Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ҳаким Фузайлов Тожикистон бошқарувидаги илк ўйинни 2 июнь куни Душанбедаги марказий стадионда Бангладешга қарши ўтказади. Жавоб ўйини 7 июнь куни Дакка шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиби Осиё кубоги-2019 саралаш босқичида ўз юришини давом эттиради.

Ҳаким Фузайлов ўз вақтида Ўзбекистоннинг «Бухоро», «Динамо», «Андижон» ва «Локомотив» клубларида ишлаган. У "темирйўлчилар" сафини тарк этганидан кейин Тожикистон футбол федерацияси техник бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:20, 29.04.2016.
Ўқилди: 6891 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5690]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3356]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2959]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2810]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2630]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2517]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2088]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1993]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1897]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик