"Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри ҳаётидаги энг муҳим маслаҳатни унга мураббийи Арсен Венгер берганини маълум қилди.
Анри 1999 йилдан 2007 йилгача Венгернинг қўл остида тўп сурган.
"Ҳаётимдаги энг қимматли маслаҳатни менга Венгер берган. Мен шерикларимнинг яхши пас бермасликларидан, мени майдонда кўрмасликларидан тушкунликка тушар эдим. Шунда Венгер менга: "Ўзгаларга ишониб қолма, саволни ҳар доим ўзингга бер. Бошқалар сенга яхши пас беришлари учун сен нима қилишинг керак?" деган эди. Бу маслаҳатга ҳозиргача амал қиламан", - дейди Анри.