Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Мануэль Пеллегрини: «Майдонда нима бўлишини вақт кўрсатади»

Баҳо:
+ | -

Яқинда «Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Испаниянинг Marca наш­рига интервью берди. Суҳбат чоғида у «Реал»даги даврларини эслаб ўтди.

Чилилик мутахассис «шаҳарликлар»ни уч йилдан буён бошқариб келади. Унинг қўл остида жамоа Англия чемпионатида ғолиб чиқди ва икки бор Англия Лига кубогини қўлга киритди. Шунингдек, «Сити» айнан Пеллегрини бошчилигида Европа майдонларидаги энг катта ютуғи - ЕЧЛнинг ярим финалига йўл олди. Эътиборли томони, бу босқичда манчестерликлар чилилик мутахассиснинг собиқ жамоаси - «Реал»га тўқнаш келишди. Сешанба куни жамоа­лар ярим финалнинг дастлабки учрашувини ўтказишди. Айнан шу ўйин олдидан испаниялик журналистлар «шаҳарликлар» устози билан суҳбат қурдилар.

- «Манчестер Сити»ни уч йилдан буён бошқарасиз. Олдинда жамоани «Реал»га қарши тарихий ўйин кутиб турибди.

- Бу ғайриоддий клуб сафидаги ажойиб уч йил бўлди. Биз кўп нарсага эришдик. «Ман.Сити» премьер-лигада ғолиб бўлди. Энди Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиқдик. Менинг бошқарувимдаги дастлабки икки мавсумда ЕЧЛнинг 1|8 финалида «Барселона»га мағлуб бўлганмиз.

- «Реал»ни бошқарганингизда, жамоага юқори савиядаги ижрочи етишмаётгандек туюларди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлганми?

- Ўшанда «Реал»нинг ўтиш даври эди. Шу боис ҳам бир-иккита камчиликлар яққол кўзга ташланган. Шунингдек, сотиб юборилган муҳим ўйинчиларимиз етишмаган. Улардан бири - Арьен Роббен. Якунда «Бавария» билан ЕЧЛда ғолиб чиқди. Ке­йингиси - Уэсли Снейдер. У ҳам Миланнинг «Интер»ида ушбу мусобақада зафар қучган. Бундан ташқари, улар бошқа жамоаларга сотилганларидан сўнг «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида ўзаро тўқнаш келишди.

Бу роса жаҳлимни чиқарган. Мавсум бошланмасиданоқ истеъфо ҳақида ўйлаганман. Лекин Хорхе Вальдано қолишга кўндирган. Ўшанда ҳужумчиларимиз кўп бўлган. Бироқ креатив ярим ҳимоячилар етишмасди.

Ўша йиллари Мадридда Европанинг энг нуфузли турнирида ғолиб чиқишга қодир жамоа йўқ эди. Лекин биз гуруҳ босқчидан қийинчиликсиз чиқиб, мен кутгандан кўра савиялироқ ўйин намойиш қилганмиз.

Мени ҳозиргача бир нарса ажаблантираверади. Яъни, ўзим бошқарган «Малага» ЕЧЛнинг «плей-офф»ида Дортмунднинг «Боруссия»сига мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетганди. Агар ҳакам хато қилмаганида... Ўшанда «Боруссия»нинг етти нафар футболчиси «офсайд»да бўлган. Гол ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда урилган. Лекин рефери уни ҳисобга олган. Энг ачинарлиси, ушбу ҳакам кейинчалик ҳам Чемпионлар Лигаси ўйинларини бошқарди.

- «Малага»да бахтли эдингизми?

- Жуда бахтли эдим. Ўша мавсум жамоа Чемпионлар Лигасидан ҳам маҳрум бўлиши эҳтимоли йўқ эмасди. Аммо биз чорак финалгача етиб борганмиз. Ўшанда жамоа ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир эди.

Умуман олганда, чақирувларни яхши кўраман. «Реал» менга қизиқарли вариант таклиф қилди. Ҳамиша катта ютуқларга эришса бўладиган жамоани бошқаришни истаганман. Тўғри, биз совринларни қўлга киритмаганмиз. Аммо «Реал» бунга қадар примерода 96 очко жамғармаганди.

- Ўшанда Хосеп Гвардиола бошқарган «Барселона»даги муҳит сиз бошқарган «Реал»даги муҳитдан яхшироқ туюлганди.

- Айнан шундай. Мен футболчилар билан яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилганман. «Реал»нинг ҳам жамоавий натижалари ёмон эмасди. Билсангиз, август ойидаёқ мавсум якунланганидан сўнг мени бўшатишларини ҳис қилганман. Лекин кубок баҳсларида «Алькоркон»га мағлуб бўлишимиз, ЕЧЛдан чиқиб кетишимиз бунга таъсир ўтказмаган.

- «Реал» мухлислари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳеч қачон «Сантьяго Бернабеу»нинг менга қарши бўлганини ҳис қилмаганман. Ҳаттоки, Мадридни тарк этганимда ҳам мухлислар мени қўллашган. «Лион»га мағлуб бўлиб, ЕЧЛни тарк этганимиздан сўнг ўзига хос сўров ўтказишган. Ўша сўровда иштирок этганларнинг 75 фоизи мени қўллаганди. Жамоа яхши ўйнаганда ҳам ишқибозлар «Реал»даги ҳолат яхши эмаслигини билишарди. Ҳеч қачон жамоа мухлисларига эътирозим бўлмаган. Уларга ҳозир ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Муаммолар ҳақида гапирдингиз. Нима деб ўйлайсиз, жорий мавсумни ҳозирги жамоангиз учун муваффақиятли, деб ҳисоблайсизми?

- Бу қийин йил бўлди. Биз соврин учун курашдик. Лекин ҳозирги вазиятга реал баҳо бериш керак. Менинг вазифам шундай иборатки, «Манчес­тер Сити» мавсумни кучли тўртликда якунлаши керак.

- Сизни хафа қилган жиҳатлар ҳам бўлдими?

- Мен - профессионалман. «Манчестер Сити» хўжайинлари билан муносабатим яхши. Ўз даврида «Реал» директорлари билан ҳам шундай муносабатда бўлганман. Клубнинг уч йиллик даврдан сўнг ўзгаришни истаётганини тушунаман. Шунингдек, «Сити»даги даврим тугаётганини ҳам билганман. Ташқи ахборотларнинг футболчиларга салбий таъсир ўтказишини ҳам яхши биламан.

- Бу билан раҳбариятнинг Хосеп Гвардиоланинг келишини олдинроқ маълум қилиб юборганини назарда тутяпсизми?

- Йўқ, асло ундай эмас. Ортга назар ташлаб, бу тўғри қарормиди, деб ўзингизга савол беришингиз мумкин. Олдинроқ Манчестерда яна бир йил қолмаслигимни айтгандим. Лекин буларнинг барчаси ортда қолди. Муҳими - мавсумни юқори нотада якунлаш.

- Гвардиола тўғрисидаги хабар «Манчестер Сити»га таъсир ўтказди, деб ҳисоблайсизми?

- Ўзимни оқлашни ёқтирмайман. Мураббий ҳамиша омадсизлик сабабини топиши ва масъулиятни ўз бўйнига олмаслиги мумкин. Лекин бу менинг йўлим эмас. Шунчаки, футболчилар қайсидир пайтда 100 фоиз имкониятларини ишга солишмади, дейишим мумкин.

- Бакари Санья ЕЧЛни Пеллегрини учун ютиб беришга тайёрлигини айтди.

- Биз барчамиз бу совринни қўлга киритишни истаймиз. Мураббийлар штабининг футболчилар билан муносабати жуда яхши. Ўйинчилар менинг ишларимга паст баҳо беришяпти, деб ўйламайман. Жамоамиз Европа майдонларида ўзини кўрсатмоқда. Лекин «Сити» ҳамиша юқори чўққида бўлишни истайди. Клубдагилар жамоани Гвардиола бошқаришини ҳамиша хоҳлаганлар. Албатта, унинг «Барселона»даги муваффақиятлари назардан четда қолмаган. Шунингдек, у музокаралар учун очиқ эди. Клубнинг Пеп билан шартнома имзолаши шундоқ билиниб турарди.

- Гвардиола билан муносабатларингиз қандай? Нимадир ўзгардими?

- Йўқ. Барчаси олдингидек.

- «Ман Сити»нинг Иско билан шартнома тузмоқчилиги ҳақида гапирсангиз? Сизнингча, у «Реал»дан кўра Манчестерда муваффақиятлироқ ўйнармиди?

- Таққослаш ниятим йўқ. Қайсидир футболчилар учун «Реал»да ўйнаш - орзу. Иско «Ман Сити»да тўп суриши мумкин эди. Лекин бу трансфернинг амалга ошишига халақит берган жиҳатлар бўлди. Унинг истакларини таҳлил қилмоқчи эмасман. Лекин Исконинг «Реал»да ўйнамоқчи бўлганини тушунаман. Ҳар куни Криштиану Роналду, Серхио Рамос каби футболчилар билан машғулот ўташ - бу бошқа нарса.

- Иско «Ман Сити»да ўйнаб кетиши мумкинмиди?

- У кўп нарсага эриши мумкин эди. Менга ҳамиша техник ва ижодкор ярим ҳимоячилар ёққан. Яъни, Давид Сильва, Самир Насри ёки Cанти Касорлага ўхшаганлар. Иско «Ман Сити»нинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланарди. Лекин бу трансфернинг у учун фойдали ёки фойдасизлиги борасида бир нима деёлмайман.

- Ярим финалда «Реал»нинг фаворит эканлиги тўғрисидаги фикрларга қўшиласизми?

- Улар номлари ва тарихларидан келиб чиқиб фаворитлар. Майдонда нима бўлишини эса вақт кўрсатади. Ҳар икки жамоа сафида ҳам ажойиб ижодкорлар бор. Шунингдек, «Реал»нинг имкониятини бироз юқорироқ баҳолаган бўлардим. Чунки улар жавоб учрашувини ўз майдонларида ўтказишади.

- Аксарият жамоалар «Реал» стадионидаги муҳитдан ажабланишса керак?

- «ПСЖ» «Сантяго Бернабеу»даги ўйинини ажойиб тарзда ўтказди. «Рома» ҳам 0:2 ҳисобидаги мағлубиятга ҳақли эмасди. Римликларда дарвозани ишғол қилиш учун уч-тўртта яққол вазият бўлганди.

- Нима деб ўйлайсиз, «Реал»га қарши ўйнаш «ПСЖ»га қарши ўйнашдан кўра қийинроқми?

- Бир хил. Таркибимизда халқаро тажрибага эга бўлган Яя Туре, Серхио Агуэро ва Давид Сильва каби ўйинчилар бор. Жамоамиз ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга қодир.

- Сўнгги ойларда тез-тез янграётган «Реал» ўсди», деган фикрларга қўшиласизми?

- Бу жиҳатлар футболда муҳим ҳисобланади. Айни пайтда мадридликлар чемпионлик учун курашмоқдалар.

- Испанияда Кевин Де Брюйне ҳақида яхши билишмайди. Лекин у жамоангизнинг муҳим ўйинчиларидан биридир.

- Ҳа, Кевин ҳақиқатан ҳам муҳим ўйинчи. Ўз вақтида, «Челси»да унга имкон беришмаганди. «Вольфс­бург»да эса нималарга қодир эканлигини исботлади. Де Брюйне — универсал. У уч ёки тўртта позиция­да ўйнай олади.

- «Реал»нинг қайси ўйинчисини «Манчестер Сити»да кўришни истардингиз?

- Шубҳасиз, Криштиану Роналдуни. Фантастик футболчи. Уни ҳар қанча танқид қилишингиз мумкин. Лекин Криштиану — ҳақиқий профессионал. Ҳар қандай мураббий уни ўз жамоасида кўришни истайди. Роналдудан ташқари, жамоамда Серхио Рамоснинг ҳам ўйнашини истардим.

- Карим Бенземани асосий таркибга киритмасдингиз. Аммо ҳозирги кунда у Мадриднинг етакчиларидан бирига айланган.

- Менинг давримдаги Бензема анча ёш эди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:43, 01.05.2016.
Ўқилди: 3384 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.