«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи Ван Гал кейинги мавсумда ҳам жамоада қолишига ишончи комил эканлигини айтиб ўтди.
«Барчаси шундай кўриниш олишини билардим. Шу сабабли, мени жамоага олиб келишганди. Мен икки йиллик шартнома тузмоқчи эдим, аммо, жамоани тиклаш жараёни 3 йил давом этишини билардик. Шу сабабли, клуб мен билан уч йиллик шартнома имзоламоқчи бўлганди ва мен рози бўлганди. Шунинг учун, мени келаси мавсумда ҳам мана шу ерда кўрасизлар», —ван Галнинг сўзларидан иқтибос бермоқда Goal интернет портали.