Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

"Иккинчи" Неймар ёхуд Габриэль «Габигол» Барбоза

Баҳо:
+ | -

Бугун биз “Сантос”да тўп сураётган "иккинчи" Неймар” ҳақида сўз юритамиз. Танишинг:

11cf1fe6acfb1258807e04c6500dc1e2.jpg

Карнавал ватани, қуёшли ўлка бўлмиш Бразилияга кўчиб ўтамиз. Аниқроғи Сантосга. Икки йил аввал бу ердан Каталонияга Неймар кўчиб ўтган эди. Шундан сўнг ОАВларни бир савол ўйлантира бошлади. Ким Неймарнинг ўрнини эгаллайди? “Сантос” мураббийлари Неймар тўп сурган позицияларда бир нечта футболчиларни синаб кўришди. Бироқ якунда клубнинг тарбияланувчиси, бугунги қаҳрамонимиз Габриеэль “Габигол” Барбозани танлашди. Пентакампеонлар юртида таваллуд топган деярли барча болакайлар қўлида тўп билан туғилади ва футболга меҳр қўяди десак хато бўлмайди. Габриэль ҳам бундан мустасно эмас. Барбоза 8 ёшидаёқ, кимсан Пеле таҳсил олган, “Сантос” академиясига қабул қилинади ва тез орада унинг иқтидори кўзга ташлана бошлайди. 16 ёшида Габриэль “Сантос” билан профессионал шартномани имзолади. Уни харид қилишни истаган жамоа эса нақд 50 млн евродан воз кечиши керак бўлади. Ҳориж забони билан айтганда, “қандай бошласанг шундай бўлади” деганларидек Барбоза учун 2013-2014 йилги мавсумни шундай таърифласа бўлади. “Спорт” жамоасига қаршми учрашувдаги голидан бошлаб кейинчалик мураббийлар ишончини оқлади ва тез-тез асосий таркибдан жой ола бошлади. Ўзининг илк тўлиқ мавсумида ёш иқтидор 31 учрашув ўтказиб 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 4 маротаба голга ассистенлик вазифасини бажарди. У футболчи сифатида ҳам ўсди. Бу албатта бора бора Бразилия ўсмирлар ва ёшлар термасига таклиф тушишига олиб келди. 17 ёшгача термадан 23 ёшлилар таркибига қадар йўлни босиб ўтган Габриэль термаси сафида ҳам бекорга уни Габигол деб аташмаганини исботлади.   471eaf3bfcd8a46e69253c6f40a6633e.jpg   Нима учун уни айнан еймарга ўхшатишадию ва нима сабабдан у билан Европанинг турли гранд жамоалари қизиқишади. Бу ҳозир кўриб чиқамиз:   Техника Ҳозирги ёши учун техникасининг яхши ривожланганлиги унинг устун томони. Яъни тўпни назорат қилиш ва рақибни дриблинги билан ортда қолдириш.  Ўртача ҳар бир ўйинда 1 тадан тўлиқ ва омадли дриблинг. 20 ёшли футболчи учун яхши кўрсаткич.   Тезлик Тезкорлик бобида у “Сантос”нинг “Усейн Болти” саналади. Тасаввур қилдингиз-а. Рақибнинг ҳимоячиларини тезкорлик эвазига ортда қолдириш ҳеч гап эмас. Рақибнинг жарима майдончаси ичида ўзининг уйида юргандек эркин ҳис қилади.   Ўйинни кўра олиш қобилитяи Бу унинг энг асосий ва ажралувчи жиҳат. Габриэль қайси пайт тўп оширишни, қачон тезлик олишни ва қай вазиятда тўпни жамоадошига беришни тушунади. Ҳар қандай мураббий учун қулай футболчи.         Вазиятдан унумли фойдаланиш Ўтган мавсумнинг барча мусобақаларида Габигол 28 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Бу эндигини унинг професионал даражадаги учунчи мавсуми. Асосийси эса, дарвоза томон йўллаган зарбаларининг хар 3-си аниқ. Бироқ бу каби устун томонларга қарамасдин Габриэль қилиши керак бўлган иши бор.         Жисмоний тайёргарлик Устун томонлари ҳақида гапирар эканмиз, унинг бу имкониятлари 60-дақиқаларга қадар ишлайди. Кейин эса сўнишни бошлайди. Албатта, бутун 90 дақиқа тинмай майдонда югуриб юриш ҳар доим ҳам самара бермаслиги вақти соати билан келади.         Ҳимоядаги ўйин Ҳимояда ҳаракат қила олмаслик ҳужумчи учун уят эмас. Аммо замонавий футболда қанот ярим ҳимоячилари ҳимоячиларга ёрдам бериши тез-тез учрайдиган ҳолат. Аммо Габриэль қўпол қилиб айтганда “қора ишни” қилмайди ёки билмайди.     c52692af2b7443bdeea443a7aa208880.jpg   Нима бўлганда ҳам Габиголнинг ҳужумкор ярим ҳимоячи сифтаида ривожланиши давом этмоқда. Кўрамиз кейинги мавсумда у қайси клуб уни сафига қўшиб оларкин. Ҳар ҳолда зерикарли бўлмайди.   Манба: sports.ru сайтидаги блоглар маълумотидан фойдаланилди.
Манба: sports.uz
Киритилди: 15:40, 01.05.2016.
Ўқилди: 3651 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.