Ювентус" клуби ва Италия терма жамоасининг 38 ёшли дарвозабони Жанлуижжи Буффон фаолиятини якунлаш ҳақида фикр билдираркан, ҳали Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш нияти борлигини айтиб ўтди.
"Индивидуал совринлар ютиб олиш вақти ортда қолди. Ҳозир мен клубим ва юртим учун ғалабалар қозониш ҳақида ўйламоқдаман. Чемпионлар лигаси учун кураш давом этади. Менда ҳали бу мусобақада ғолиб чиқиш учун икки йил вақт бор", - дейди Буффон.