Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Ғузорда маҳаллалар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Футбол миллионлар ўйини. Бу оммавий спорт турини Ғузорда ҳам севишади. Айни кунларда бу ерда маҳаллалараро биринчилик мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун “Гулшан” маҳалласида худди шундай мусобақа ташкил этилди. Унда 1990 ва 1997 йилда ўрта таълим мактабиини битирган собиқ ўқувчилар ўртасида маҳалла биринчилигининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу финал учрашувига, тумандаги Гулшан, Навобод ва Наврўзтепа маҳаллалари жамоалари орасида ғолибликни қўлга киритган жамоалар йўл олишди.

g_2

Жуда қизиқарли ва муросасиз кетган учрашувда ғолибни аниқлаш узоқ давом этди. Учрашув асосий вақти 1:1 дуранг натижа билан тугаган бўлса, экстра таймларда ҳам ҳисоб тенглигича сақланиб қолди.

Учрашувдаги ҳисоб 32-дақиқада 1990 йилларда туғилганлар жамоаси аъзоси Хайрулло Рамазонов томонидан очилди. Ушбу голга 1997 йилда туғилганлар жамоаси аъзоси Маъмур Буронов 42-дақиқада жавоб қайтаришга эришди.

Учрашув асосий вақти ана шу ҳисобда якун топди. Шундан сўнг қўшимча таймлар бошланди. Бу таймларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Мусобақа низомига кўра, энди навбат пенальтилар сериясига етиб келди.

Пенальтилар сериясида омад бари-бир 1990 йилларда туғилганлар жамоасига кулиб боқди. Учта маҳалла, Гулшан, Навобод, Наврўзтепа маҳаллалари ўртасида ўтказилган футбол мусобақасининг соврин жамғармаси 1200000 сўмни ташкил этган бўлиб, ғолиб жамоа мусобақа бош соврини билан тақдирланди.

Ғузор туманидаги 75-сонли ўрта таълим мактаб футбол майдонида бўлиб ўтган ушбу финал учрашувини Республика тоифасидаги ҳакам Бахтиёр Каримов бошқариб борди.

g_3

Жозибадор футбол мусобақалари туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

Voha.uz сайти учун Ғузордан Хайрулло Отабоев тайёрлади.

Манба: voha.uz
Киритилди: 16:17, 01.05.2016.
Ўқилди: 3971 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.