Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Никлас Бендтнер «тўда»дан нега ҳайдалди?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, яқинда Германиянинг «Вольфсбург» клубида кам учрайдиган воқеалардан бири юз бериб, даниялик ҳужумчи Никлас Бендтнер жамоадан қувғин қилинди.

- Ҳозирги вазият футболчини ҳам, бизни ҳам асло қониқтирмайди ва бу ҳолат ортиқ давом этиши мумкин эмас. Чоршанба куни футболчининг вакиллари билан учрашиб, муаммони муҳокама қилдик. Бу борадаги сўнгги қарорни яқин кунларда эълон қиламиз, - деди «бўрилар»нинг спорт директори Клаус Аллофс.

Шундай экан, омадсиз ҳужумчи энди меҳмонхонадаги нарсаларини йиғиштириб, Данияга кетаверса бўлаверади. Чунки уни ҳатто  машғулотларда ҳам ҳеч ким кутмаяпти. Агар можарони тинч йўл билан ҳал этиш мумкин бўлганида, «Вольфс­бург» расмийлари Аллофснинг гапларини клубнинг расмий веб-сайтига олиб чиқишмасди. Қолаверса, немис клуби матбуот хизмати ходимаси Барбара Эртер Ляйхт Дания ОАВларига маълумот берар экан, томонлар ўзаро ҳурматга риоя қилиб, шартномани тўхтатишгани маъқуллигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Никласнинг феъл-атвори қандай эканини инобатга олсак, «Вольфсбург» раҳбарлари нега бундай қаттиққўллик қилишгани анча-мунча ойдинлашади. Зеро, Бендтнер жуда ўзбошимча футболчилар сирасига кириб, шу томонлари билан Марко Арнаутовични ҳам эслатиб юборади. Чунончи, Никлас худди австриялик каби, асосий таркибда ҳам, газеталарда ҳам кам кўриниш берарди. Бунга сабаб эса тайин - ўзбошимчалик, ички тартибларга бўйсунмаслик. Аслида-ку, Никлас билан боғлиқ можаролар у «Арсенал»дан харид қилинганига уч ой ҳам тўлмай туриб бошланганди. Яъни, ҳужумчи жамоасини алмаштирганидан кейин кўп ўтмай, Дитер Хеккинг томонидан «одобнома дарси»га чақиртирилди ва бир неча ҳафта захира ўриндиғида қолиб кетди.Ўшанда мураббий бунга сабаб қилиб «умумий ишга ёндошувнинг нотўғрилиги»ни келтириб ўтганди. Шу тариқа ҳужумчи қишни ўйин амалиётисиз ва албатта, голсиз ўтказди. Аммо Европа Лигасининг 1|8 босқичида «Интер» дарвозасига урилган гол унга эътиборни бироз кучайтирди. Апрель ойига келиб Никлас машғулотларга кечиккани учун «Шальке»га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Июль ойида эса Бендтнер клубнинг ёзги йиғинига шу қадар ёмон спорт формасида етиб келдики, натижада унга атаб алоҳида жисмоний машқлар дастури ишлаб чиқилди. 2014|2015 йиллар мавсумида «Вольфсбург» ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатиб берди. 3-рақамнинг ноодатий соҳиби бўлган ҳужумчи эса бу вақтда ўриндиқни «иситиш» билан овора эди.

Янги мавсум стартида даниялик форвард Германия суперкубогида қаҳрамонга айланди. Яъни, у жамоасининг «Бавария»га қарши ўйинида сўнгги лаҳзаларда, 89-дақиқада ҳисобни тенг­лаштирди. Пенальтилар сериясида эса охирги зарбани аниқ амалга ошириб, «бўрилар»га ғалабани тақдим қилди. Шу билан Никласнинг кузги-қишки натижалари деярли ўзгаришсиз қолди. Аниқроғи, «Лорд» фақат учта голи ва Instagram тармоғидаги суратлари билан ўзи ҳақда эслатиб турди, холос. Февраль охирларида Никлас яна кутилмаган жанжалга сабаб бўлди. Яъни, у «VW» ҳарф­лари туширилган либосда тўп сура туриб, «Фольксваген-Арена»га «Мерседес» русумли автоуловда келди. Маълумки, Аллерпаркка футболчилар фақат «Фольксваген» компаниясида ишлаб чиқарилган машиналарда келишлари лозим ва Никласнинг бу қилиғи клубнинг бош ҳомийси бўлмиш фирма вакилларига асло ёқмади. Шу тариқа, Бентднер жаримага тортилди.

«Кўза кундамас, кунида синади», де­йишганидек, Дания терма жамоаси аъзоси ўтган ҳафтада яна «ҳунар» кўрсатди. У бу сафар «Вольфсбург»нинг эрталабки машғу-лотларига нақ 45 дақиқа кечикиб етиб келди. Устига-устак, «Мен шунчаки, соатга қарамай қолибман. Дарҳақиқат, айбдорман», - деган баҳонани рўкач қилиб, клуб бош мураббийининг баттар жаҳлини чиқарди. Тўғри, мураббий уни кечирмоқчи ҳам эди. Аммо клуб раҳбарлари бу гал футболчини аяб ўтирмай, «Лорд»ни жамоадан шармандаларча ҳайдашга қарор қилишди. Қизиғи шундаки, Бендтнер ҳали-ҳамон маошини оляпти. Лекин аслида, у - ғирт «бекорчи». Бир томондан қараганда эса, Никлас эндигина 28 ёшни қарши олди ва унчалик ёмон футболчи эмас. Агар шундай бўлмаганида, Мартен Ольсен уни миллий терма жамоа ўйинларига тез-тез чақириб турмасди. Борди-ю, Бендтнер юқоридаги воқеадан сўнг тўғри хулоса чиқариб, яхши томонга ўзгарса, унга даъвогар жамоалар албатта, топилади.

РФПЛга ўтиш

Февраль ойида Москванинг «Спартак» клуби ноодатий ҳужумчи учун беш миллион евро тўлашга тайёр эканини маълум қилди. Ўша пайтда келишувни амалга оширишнинг иложи бўлмади. Лекин сўнгги натижаларни инобатга олсак, Леонид Федун ёзда яна бу мавзуга қайтиши мумкин. Никласнинг ҳозирги спорт формаси (қониқарсиз, албатта)дан келиб чиқсак, Россия у учун энг мақбул вариант бўлиб кўринмоқда. Қолаверса, футболчига бўлган қишки таклиф пайтида Бендтнер вазият борасида нисбатан устунроқ эди. Ҳозирги ҳолат эса нимани таклиф қилишса, шунга рози бўлишни тақозо этмоқда.

 

«Эмирейтс»га қайтиш

Бу юришнинг эҳтимоли кам. Аммо бошқа томондан, Лондонга қайтиш Бендтнер учун энг яхши вариант бўларди. Зеро, Арсен Венгер Ник билан 10 йилдан буён таниш ва айнан угина футболчини қайта тарбиялайдиган сўзларни топа олади. Қолаверса, Никлас худди шу ерда, Лондонда юқори савияли ҳужумчи сифатида донг таратган. Мослашув жараёни табиийки, муаммо туғдирмайди. Чунончи, яқиндагина Окслейд-Чемберлен данияликни «клубнинг афсонаси», деб атади. Никнинг ўзи эса ўртоқлик ўйини вақтида Жиру ва Монреаллар билан жуда илиқ муносабатда бўлди. Демак, уни ҳамон Лондонда эслашади, ҳурмат қилишади.

 

«Сандерленд»ни қутқариш

Таъкидлаш лозим, 2011|2012 йиллар мавсуми Бендтнернинг фаолиятидаги энг ёрқин пайт бўлганди. Ўшанда ижара асосида Мартин О~Нилнинг қўлига ўтган Никлас 28 ўйинда 8та гол урган. Айни пайтда эса «Сандерленд»га чемпионшипга тушиб кетиш муаммоси хавф солиб турибди. Ҳолатдан ҳатто клуб фахрийси Жермейн Дефо ҳам қаттиқ ташвишда. Агар «Лорд» яна «қора мушуклар» сафига қўшилиб, уларга премьер-лигада қолишда ёрдам берса, ёмон бўлмасди.

 

Европадан кетиш

Ёзги трансферлар вақтида Никлас кўҳна қитъадан бутунлай бош олиб кетиш имкониятига ҳам эга. Қаёққа дейсизми? Албатта, футболи унчалик ривожланмаган бирор жойга-да! Масалан, MLSга, Яқин Шарққа ёхуд тезланиш олаётган Хитой чемпионатига...

Шундай деймиз-у, ҳақли бир савол туғилади: бундай таржимаи ҳолга эга бўлган футболчини таркибга қўшиб олишни ким ҳам хоҳларди?!

Манба: Championat.com,

И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:19, 01.05.2016.
Ўқилди: 3022 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.