Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Яна Роналду ва унинг рекордлар китоби ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бетакрор етакчи  Криштиану Роналду «Реал» (Мадрид)ни  гўёки, ёлғиз ўзи ЕЧЛ ярим финалига етаклаш баробарида Европа клуб футболидаги асосий турнирга тегишли шахсий рекордини яна бир марта янгилади. Айни пайт португалиялик юлдузнинг индивидуал кўрсаткичларидан бемалол каттагина китоб ёзиш мумкин. Лекин бугун унинг рекордларини битта мақолага жойлаштиришга уриниб кўрамиз. Криштиану «Вольфсбург» билан ўйинда «хет-трик» қайд этгач, испаниялик журналистлардан бири ундан сўради: «Сен дунёнинг энг яхши футболчисимисан?» Роналду озгина ўйлаб олгач, жавоб берди: «Миямдаги фикрга кўра, худди шундай». Жаҳон бўйича энг кучли футболчини аниқлаш масаласини «Олтин тўп» сўровида овоз берувчилар ҳукмига ҳавола этган маъ-қул, лекин тан олайлик, ҳозирда Роналдунинг бундай кескин ва дадил гапиришига етарли асослари бор - ҳисобсиз рекордлар, турли кўрсаткичлар... Демак, қуйида шундай асосларнинг 10та энг ёрқинини санаб ўтамиз.

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурар

Роналду ва унинг асосий рақобатчиси Месси (албатта, жаҳоннинг энг зўр футболчиси мақоми учун) яқин-яқингача ЧЛ тўпурарлари пойгасида ўзига хос қувлашмачоқ ўйнашаётганди. Бироқ Криштиану жорий мавсум гол уриш масаласида катта сакрашни амалга оширди ва энди унинг турнир тарихидаги голеадорлар рўйхатида мутлақ пешқадамлик қилаётгани ҳаммага аён. Хуллас, «Реал» вакили ҳисобида нақ 93та гол бор - «Барселона» фахриникидан 10та кўп! Бунга 26та самарали «пас» (ЧЛда фақат Райан Гиггз кўпроқ ассистентлик қилган - 30 марта)ни қўшсак, бир футболчига тегишли феноменал статистика келиб чиқади.

 

ЕЧЛнинг алоҳида бир мавсуми тўпурари

 Роналду ЧЛ-2013|2014да рақиблар дарвозасини 17 марта ишғол этди. Лиганинг битта мавсумида бунчалик кўп гол уриш ҳеч кимга насиб қилмаган. Бу борадаги иккинчи яхши натижа яна ўша Лео Месси (мавсум-2011|2012) ва бразилиялик Альтафини (мавсум-1962|1963)га тегишли - 14тадан гол. Яна бир томони, Криштиану жорий мавсумдаёқ шу 17та голли рекордини янгилаш имкониятига эга. Зеро, у ҳозиргача рақиблар дарвозабонларини 16 марта ранжитишга улгурди. Олдинда эса камида ярим финал доирасидаги 2та ўйин бор.

 

Икки марта +15та

Португалиялик футболчи «Вольфсбург»га қарши кечган жавоб ўйинида нафақат тўпурарлар рейтингидаги мавқеини мустаҳкамлади, балки яна ЧЛ тарихида 2та алоҳида мавсумда 15та ёки кўпроқ гол урган биринчи голеадорга айланди. Моҳиятан олганда, бу кўрсаткичи ҳали }16та  ёки }17та гол кўринишини олиши ҳеч гап эмас. Лекин ҳозирги факт шу: икки марта }15та гол натижаси ҳам бошқалар учун забт этилмаган чўққи!

 

ЕЧЛ «плей-офф» босқичлари тўпурари

39та - Роналду ЧЛнинг «ҳаёт-мамот» ўйинларида айнан шунча гол урган. Бу португалиялик томонидан бутун турнирда қайд этилган жами голларнинг деярли ярмига тенг. Демакки, у асосий баҳсларда самаралироқ ҳаракатланган. Аслида кўпчилик Криштиану «қандайдир» рақиблар билан учрашувларда кўпроқ гол уришини тўхтамай таъкидлайди. Мана, уларга муносиб жавоб - Роналду футбол наҳангларни-да ранжитишни яхши кўради ва буни уддалайди ҳам.

 

«Эль- клаcсико» тарихидаги энг узун голли серия

Роналдунинг муҳим баҳсларда юқори савияда тўп суришига далолат берувчи яна бир факт. «Барселона»га қарши «класико» - «Реал» учун бундан муҳимроқ ўйин борми? Эътибор қаратинг, Криштиану шу асосий қарама-қаршилик доирасида кетма- кет 6та ўйинда гол қувончини туйган (2012 йил январь-октябрь оралиғида 7та гол) ва тарихда бундай ажиб серия ҳеч кимга насиб этмаган. Айтганча, «Эль-класико»да тўхтамай гол уриш бобидаги иккинчи яхши натижа ҳам «Реал» вакилига тегишли - Иван Саморано кетма- кет 5та ўйинда «Барса» (!) дарвозасига йўл топган. Қолган голеадорларда эса бундай серия 4та ёки камроқ ўйинга чўзилган, холос.      

 

ЕЧЛда энг узун голли серия

Роналду - ЧЛ доирасида қаторасига 8та ўйин (!)да гол уришни уддасидан чиққан ягона футболчи. У мавсум-2013|2014да «Галатасарой», «Ювентус» (2 марта), «Копенгаген» (2 марта), «Шальке» (марта) ва Дортмунд «Боруссия»сига қарши кечган кетма-кет баҳсларда майдонни голсиз тарк этмади.

Чемпионатдаги барча

рақиблар дарвозасига гол

Бу борадаги рекорд Роналдунинг ўзигагина тегишли эмас. Зеро, Лионель Месси ҳам битта мавсум давомида миллий лигадаги барча рақиблар дарвозасига тўп йўллашга муваффақ бўлган. Лекин шуниси борки, Испания примеросининг барча иштирокчилари билан ўйинларда ўз номини таблога ёздириб қўйишни биринчи бўлиб айнан Криштиану уддалаган - мавсум-2011|2012да. Аргентиналик даҳоча эса бундай кўрсаткични бир мавсумдан кейин такрорлаган.

 

Примеро тарихидаги энг кўп «хет-трик»

Португалия футболининг тирик тимсоли примеро баҳсларида нақ 30 марта (!) «шляпали трюк» намойиш қилди ва у бу борада ҳам Испания чемпионатлари тарихидаги яққол етакчидир. Бундан ташқари, Криштиану битта мавсум давомида «хет-трик» қайд этиш бўйича ҳам пешқадам. Тўғри, мутлақ рекордчи эмас. Чунончи, Лео Месси худди португалиялик рақобатчиси каби 38та тур давомида 8 марта 3талик гол ҳосил қилган.

 

Примерода энг яхши голли динамика

Роналду - Испания чемпионатида 150, 200 ва 250та гол маррасини энг қисқа вақтда босиб ўтган футболчи. Қолаверса, гарчи у жами самарали зарбалари сони бўйича Мессидан деярли 50та голга ортда қолаётган бўлсада, ўртача кўрсаткичи юқори. Хуллас, Криштианунинг примеродаги ҳар бир ўйини учун 1,10та гол тўғри келса, Мессида бу кўрсаткич 0,91га тенг. Умуман, португалиялик чемпионатда ҳар бир ўйин учун ўртача ҳисобда 1тадан кўп гол ураётган ягона футболчидир.

 

6 марта +30та

Роналду 9 апрель куни «Эйбар» билан ўйинда жамоасининг 4та голидан бирига муаллифлик қилди ва жорий мавсум бўйича аниқ зарбалари сонини 30тага етказди. У шу билан Ла-лига тарихида кетма-кет 6та мавсум 30та ёки кўпроқ голдан хирмон ясаган биринчи футболчига айланди. Қаранг, CR7 Мадриддаги деб-ют мавсумидагина «атиги» 26та гол билан чекланди, кейингиларида эса рақиблар дарвозаси тўрини камида 30 марта силкитишга муваффақ бўлди...

Изоҳ: ушбу статистик кўрсаткичлар 20 апрель кунги ҳолат бўйича келтирилган.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:05, 02.05.2016.
Ўқилди: 5587 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.