Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси қамоқда душ тозалашдан бош тортгани учун калтакланди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси сафида бир неча йил давомида тўп сурган, вояга етмаган қиз билан жинсий алоқада бўлгани учун 6 йилга қамалган Адам Жонсонга қамоқхонада яна бир марта зўравонлик ишлатишди. Бу ҳақда Daily Star хабар тарқатган.

Бу воқеа собиқ футболчининг қамоқхонада ишлаш жараёнида содир бўлган. Бошқа бир маҳбус Жонсонга душни тозалашни буюрган.

Жонсон эса унинг буйруғини бажармаган: «Сен менинг кимлигимни биласанми? Бор ишингни қил». Бунга жавобан маҳбус уни калтаклаган. Назоратчилар етиб келгунича бошқа маҳбуслар Жонсонни зўравоннинг қўлидан қутқаришган.

Бу воқеа Жонсоннинг Донкастер яқинидаги «Мурланд» қамоқхонасига кўчириб ўтказилганидан 3 кун ўтиб содир бўлган.

Унинг кўчирилишига, аввалги қамоқхонадаги маҳбуслар Жонсон билан бир қамоқда бўлишни истамаслиги, у қолса ўлдирилишини маълум қилишгани сабаб бўлганди.

2016 йилнинг февралида Адам Жонсон ўзига қўйилган айбларга иқрор бўлгач, қамоқ жазосига маҳкум қилинган, унинг охирги жамоаси «Сандерленд» у билан шартномани бекор қилганди.

 
Манба: kun.uz
Киритилди: 11:02, 02.05.2016.
Ўқилди: 4980 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.