Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Оғир атлетика. Аёллар терма жамоамиз ҳам Олимпиада ўйинларига йўлланма олди

Баҳо:
+ | -
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт саройида оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионати якунларига кўра Ўзбекистон аёллар терма жамоаси XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.    Эркаклар терма жамоамиз сўнгги икки жаҳон чемпионатлари якунларига кўра, “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмаларини нақд қилиб қўйишгани боис, асосий эътибор аёллар терма жамоамизга қаратилди ва қувонарлиси спортчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқладилар.    Маълумки, мазкур қитъа чемпионатида 1-6 ўринларни эгаллаган аёллар терма жамоалари биттадан лицензияга эга бўлишлари белгилаб қўйилганди (бунга қадар йўлланмаларга эга бўлган жамоалардан ташқари).    Таркибида етти нафар спортчи билан баҳсларга киришган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси якунда қўшимча йўлланмаларга даъвогарлик қилганлар орасида Вьетнамдан кейин 2-ўринни эгаллади. Кейинги поғоналардан жой олган Ҳиндистон, Мўғилистон, Филиппин ва Туркманистон аёллар терма жамоаларига ҳам биттадан лицензия ажратилди.    Шундай қилиб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига эркаклар терма жамоамиз 5 та, аёллар терма жамоамиз эса 1 та йўлланмани қўлга киритдилар.    Маълумки, оғир атлетика спорт турида йўлланмалар терма жамоаларга берилади. Шу боис, “Рио-2016” ўйинларига йўл оладиган спортчилар номи ўйинлар арафасида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан эълон қилинади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:01, 02.05.2016.
Ўқилди: 6385 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.