"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди жамоаси Англия чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
"Бу ақлбовар қилмас туйғу. Буни аввал ҳеч қачон ҳис қилмаганман. Ўтган йили премьер-лигада жон сақлаш учун ўлиб-тирилиб ётган эдик, энди шанба куни эса совринни кўтарамиз. Шу воқеалардан сўнг ҳар бир ўйинчи ва клуб ходими қанчалик меҳнат қилганини тушунасан.
Бу буюк клубнинг йирик натижаси, биз бу тарихнинг бир қисми бўлганимиздан бахтиёрмиз.Бу ғалабага айнан шу йигитлар билан ришганимиз, натижани янада қимматроқ қилади. Бу меҳнатларимиз самараси", - дейди Варди.