"Челси" бош мураббийи Гус Хиддинк АПЛнинг 36-турида "Тоттенҳэм"га қарши учрашувдан сўнг (2:2) юз берган воқеага изоҳ берди.
"Тоттенҳэм" футболчилари Гус Хиддинкни туртиб, ерга йиқитишган эди.
"Ўйиндан сўнг футболчилар ўртасида жанжал келиб чиқди, уларнинг ўртасига тушиб, кийиниш хонасигача кузатиб қўймоқчи бўлдим. Кейин ҳаммаси рақсга тушиб, туртина бошлашди. Қандайдир аҳмоқгарчилик. Бу дзюдонинг натижасида ерга қуладим. Бундай воқеаларга йўл қўймаслик ерак. Ҳозир ҳаммамиз тинчланишимиз керак", - дейди Хиддинк.