"Челси" клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо «Лестер» ва унинг бош мураббийи Клаудио Раньерини Англия чемпионатидаги ғалаба билан табриклади.
"Лестер"га алоқаси бор барчани табрикламоқчиман: футболчилар, клуб ходимлари ва мухлислар. Мен чемпионлик совринини Клаудио Раньерига бой бердим. Мен унинг фаолиятининг энг гуллаган даврини кўриб турибман, шу даврда яшамоқдаман ва бу жуда ажойиб", - дейди португалиялик мураббий.