Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Барса»га «Тоттенхэм» ҳимоячиси таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»га «Тоттенхэм»нинг 19 ёшли марказий ҳимоячиси Лука Вушкович таклиф қилинди. Футболчи ҳозирда ижара асосида «Гамбург»да тўп тепмоқда.

Ушбу трансферни машҳур футбол агенти Пини Захави илгари сурмоқда, бироқ хорватиялик футболчи билан шартнома имзолаш ҳозирча «блауграна» режаларига кирмайди. «Камп Ноу»дагилар «Интер»дан Алессандро Бастони ёки «Тоттенхэм»дан Кристиан Ромеро каби тажрибали ҳимоячини сотиб олишни афзал кўришмоқда.

Бундан ташқари, «шпорлар» Вушковични сотиш эмас, балки у билан шартномани узайтириш ниятидалар. Бироқ жамоа Чемпионшипга тушиб кетса, фикрлари ўзгариши мумкин.

Ўтган ёзда «Тоттенхэм» ҳимоячини «Хайдук»дан 11 миллион еврога сотиб олиб, дарҳол Бундеслигага ижарага юборган эди. Бир йил ичида ўйинчининг бозор баҳоси 60 миллион еврогача кўтарилди.

Киритилди: 08:19, 09.05.2026.
Ўқилди: 2867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4738]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3828]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3675]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3657]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2991]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2569]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2441]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2198]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1846]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1639]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик