"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА расмий сайтига интервью берар экан, ўзини буюк футболчи деб ҳисоблашнини маълум қилди.
"Мен ҳар доим ўзимни ўзгача деб ҳисоблаганман, ҳатто "Спортинг"да фаолият бошлаганимда ҳам. Эртами, кечми юқори даражали профессионал бўлишимни сезар эдим. Аммо ҳаммаси бунчалик тез рўй беришини ўйламаган эканман, бироқ бунга ўзимни тайёрлагандим, чунки истеъдодим борлиги билар эдим. "Спортинг"да ҳам, "МЮ"да ҳам, "Реал"да ҳам ҳар доим тинмай меҳнат қилдим ва ўз салоҳиятимга ишондим. Инсон, футболчи ва шахс сифатида ўсдим, ўз ишимдан завқ олдим.
Футбол тарихига киришимга шубҳа қилмайман. Бу одамларга ёқадими, йўқми, аммо рақамлар ҳаммасини айтиб турибди. Мен афсоналар билан бир қаторда тураман. Бу кимгадир ёқар, кимга эса - йўқ. Аммо нима десалар ҳам мен футбол тарихида ўз ўрнимга эгаман", - дейди Роналду.