"Челси" бош мураббийи Гус Хиддинк Клаудио Раньери келмасидан бурун "Лестер"ни бошқариши мумкин бўлганини маълум қилди.
"Мавсум олдидан "Лестер" мени таклиф қилгани рост. Аммо мен ҳеч нарса қилмай, дам олишни маъқул кўргандим.
Мен "Челси"да ишлашга рози бўлганимдан афсусланмайман", - дейди Хиддинк.
Эслатиб ўтамиз, Клаудио Раньери Найжел Пирсоннинг истеъфосидан сўнг "Лестер"ни 2015 йилнинг ёзидан бошқариб келмоқда.
Хиддинк ўтган ёзда Голландия термаси бош мураббий вазифасини тарк этган ва декабрь ойида Жозе Моуриньонинг истеъфосидан сўнг "Челси"га келган эди.