«Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне «Бавария»га қарши (1:2) ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди, дебхабар бермоқда «Чемпионат».
«Бугун фаолиятим давомида мен тўқнаш келган энг кучли рақибга қарши ўйнадик. Бу, айниқса, биринчи бўлимга тегишли. Майдонда мен кузатган ўйин ёқди, ахир менинг жамоам ҳам яхши ўйнади. Рақибнинг босимига туриб бердик, қийинчилик билан бўлса-да, гол уришга ҳам муваффақ бўлдик. Биз Европанинг етакчи учта клубидан иккитасини мағлубиятга учратдик», – деди Симеоне.
«Футболчилар ва уларнинг ўйини билан фахрланаман. Рақибимиз жуда кучли эди. Таркибдаги бор ўйинчилар билан кучли томонларимизни ишлатишга ва ўз футболимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Энди эса финалда ғалаба қозониш имконияти пайдо бўлди ва унга имкон қадар яхши тайёргарлик кўрамиз. Жамоа сифатида шаклланаётганимиз учун муваффақиятли иштирок этяпмиз. Таркибда ёш футболчилар кўп ва улар янги услубга кўникмоқда. Ўйин услубимиз бизга ёқади. Биз финалдамиз ва ғалаба қозонишни истаймиз», – дея фикрига якун ясади аргентиналик мутахассис.