Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Зидан: "Мен ҳам нимадир қиляпман, аммо барчаси "Реал" ўйинчиларининг хизмати"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ яримфиналида "Манчестер Сити"га қарши жавоб учрашувидан сўнг (1:0) фикрларини билдирди.

"Мен жуда бахтиёрман, аммо фақат ўзим учун мас, тинмай меғнат қилган ўйинчиларим учун ҳам. Яримфиналда ҳар доим қийин бўлган, аммо финалга чиқиш - энг асосий мақсадимиз. Бу ғалабадан мухлислар билан завқланиш керак, аммо бу билан ишимиз ҳали тугамади. 28 май куни бизни жуда қийин ўйин кутиб турибди. Ҳозир дам олиб, якшанба кунги ўйинга тайёрланамиз.

Бу футболчиларни шуғуллантираётганимдан жуда хурсандман. Мен учун уларнинг барчаси муҳим. Биргаликда ишлашда давом этиб, буюк ишларни бажаришимизга ишонишимиз керак. Бугун буни уддаладик. Ҳа, мен мураббийман, мен ҳам қандайдир ишлар бажаряпман, аммо барча хизмат жамоага тегишли. Футболчилар биринчи ўринда, улар менга футболдан лаззатланиш имкониятини бермоқдалар. Мен ҳар куни улар бажараётган ишларни кўришдан хурсандман. Ҳар куни бу энг сўнгги кундай яшаш керак", - дейди Зидан.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:00, 05.05.2016.
Ўқилди: 4716 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.